BBC navigation

Ўзбекистонда коммуникация тизими қандай даражада?

Сўнгги янгиланиш 6 ноябр 2012 - 13:38 GMT

Халқаро телекоммуникация иттифоқи яқинда чоп қилган ҳисоботида мобил алоқа соҳасида ривожланган мамлакатлар рўйхатини келтирган.

Рўйхатга қаралганда, бу соҳада Лотин Америкасида Бразилия, МДҲ давлатлари орасида эса, Қозоғистон етакчилик қилади.

Ташкилот вазиятни ўрганиш учун бир неча кўрсаткичларни ишлаб чиққан. Уларга кўра, телекоммуникация инфратузулмаси одамлар ҳаётига қанчалар тадбиқ этилгани ҳисобга олинган. Ҳисоботда 155 мамлакат орасидан Ўзбекистон 102 ўринда келади.

Биз Халқаро телекоммуникация иттифоқи статистик тадқиқотлар бўлими таҳлилчиси Иван Валлехо Валлга боғландик ва Ўзбекистонда коммуникация тизими қандай даражада ривожлангани ҳақида сўрадик:

Иван Валлехо Валл: Ҳисоботимизда МДҲ мамлакатлари орасида Информатика ва ахборот технологиялари тараққиёти бўйича Қозоғистон ўз динамикаси билан ажралиб туради. Ундан кейин Беларус ва Гуржистон келади. Ўзбекистон Туркманистон билан бирга шкаламизнинг энг пастки ўринларида турибди. 155 мамлакат ичидан Ўзбекистон 102-ўринда, Туркманистон 110-ўринни эгаллади. Бу хулоса бутун МДҲ давлатларидаги вазият ўрганиб чиқилгач олинди.

Би-би-си: Ҳисоботни Сизлар қандай халқаро андазаларга таяниб, қандай кўрсаткичлар асосида тайёрлагансизлар?

Иван Валлехо Валл: Биз информатика ва коммуникация технологияси мамлакатларда қанчалар кенга ривожланганини билиш учун Индекс, яъни кўрсаткич ишлаб чиқдик. Бу кўрсаткичда одамларнинг информатикага эга бўлиш ва ундан фойдаланиш ҳамда одамларнинг бу соҳадаги билимлари даражаси ҳисобга олинади. Уяли телефон хизматлари қанчалик одамларнинг ҳаётига кириб борганини ҳам ўрганганмиз.

Би-би-си: Ҳисоботингиз натижаларига яқинда Ўзбекистондаги энг йирик ва 9 миллион мижозга хизмат кўрсатган "Ўздунробита" уяли алоқа ширкати ўз фаолиятини тўхтатгани билан боғлиқ можаролар ва ё унинг таъсири ҳам ҳисобга олинганми?

Иван Валлехо Валл: Бундай можародан кейин мижозлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга кўп урғу бериш керак, деб ўйламайман. Бироқ, Ўзбекистондан келаётган рақамларга назар ташласак, шуни айтишим мумкинки, МДҲ мамлакатларида уяли телефон алоқа хизмати кенг кўламда, 100 фоиздан кўпроқни ташкил этади. Бироқ, Ўзбекистон ичкарисида бу рақам 100 фоиздан пастроқ. Ўзбекистонда алоқа инфратузулмасини ривожлантиришда иш кўпроқ талаб қилинади. Лекин, биз инфтратузулма яхши ривожланмаганига гувоҳ бўлаяпмиз.

Би-би-си: Хорижий сармоядорлар учун, айниқса, Швеция-Финландия мобил алоқа ширкати Teliasonera билан боғлиқ ошкор бўлган мумамолардан сўнг Ўзбекистон мобил телефонлари бозорини қандай кўрадилар?

Иван Валлехо Валл: Агар биз уяли алоқа харажатларини одамлар ойликлари билан солиштирсак, Ўзбекистон рақобатга бардош бера оладиган мамлакат сифатида кўринади, чунки у ерда бир неча мобил операторлари фаолият юргизади. Улар қаторида сиз тилга олган қатори хам сиз айтиб ўтган Teliasonera ҳам бор. Ва орада тижорий рақобатчилик ривожланган. Ўзбекистонда мобил алоқа учун белгиланган нархлар қиммат эмас. Бошқа томондан, Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида мобил алоқа хизматининг кейинги авлод хизматини йўлга қўйишда биринчи мамалкат бўлган. Яъни, энди 3G эмас, 4G хизматини йўлга қўймоқда. Бу эса, технологиянинг келажаги деб ҳисобланади. Лекин, мамлакат иқтисоди ривожланиши учун мобил телефонлари кенг тарқалиши эмас, балки алоқа инфратузилмаси ўрнатилиши керак. Мисол учун, турли хизматларни ўз ичига оладиган мобил телефонлари ойлик хизмат пакети жуда қиммат, яъни интеренетга уланиш имконияти ҳали ҳам паст даражада.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.