BBC navigation

Туркия: ўзбекистонлик қочқиннинг экстрадицияси вақтинча қолдирилди

Сўнгги янгиланиш 15 ноябр 2012 - 13:14 GMT

Туркиялик фаоллар ҳукуматдан ўзи имзолаган ҳужжатларга амал қилишни, қочқинни экстрадиция этмасликни талаб қилишган.

Туркиянинг Истанбул шаҳар маҳкамасида ўзбекистонлик қочқин Шомурод Қосимов иши кўриб чиқилган.

Прокурор уни Ўзбекистонга экстрадиция этишни сўраган. Ҳимоячиларнинг талаби билан ишни қайта кўриб чиқиш 10 декабрга қолдирилган.

Истанбулдаги жиноий маҳкама шу йилнинг сентябрида ўзбекистонлик қочқиннинг БМТга бошпана сўраб ёзган аризаси кўриб чиқилаётгани учун маҳкамани 14 ноябрга қолдирган эди.

Туркиялик фаоллар турк ҳукуматидан ўзи олган халқаро мажбуриятларни ҳурмат қилиш ва сиёсий қочқинни Ўзбекистонга топширмасликни талаб қилишмоқда.

Уларга кўра, ватанида диний-сиёсий айбларга юз тутаётган Шомурод Қосимов Ўзбекистонга топширилгани тақдирда уни 2010 йилда Ўзбекистон қамоқхонасида вафот этган Зайниддин Асқаровнинг тақдири кутади.

Туркиядаги "Ўзбеклар бирлиги" ноҳукумат ташкилоти ҳам Шомурод Қосимовни Ўзбекистонга топширмаслик талаби билан кампания бошлаган эди. Туркия ҳукуматидан ўзи имзолаган битимларга амал қилишини талаб қилиб чиққан.

Маҳкамада қатнашган Шомурод Қосимовнинг ҳимоячиси Абдуҳалим Йилдиз айтишича, ўзбекистонлик қочқин фақат намоз ва Қуръон ўқигани учун таъқиб қилинмоқда.

"Прокурорнинг сўровига жавобан биз Шомурод Косимов агар Ўзбекистонга юборилса, у ерда қийнокларга тутилишини айтиб, экстрадиция этмасликни талаб килдик. Бундан ташкари Ўзбекистондан юборилган экстрадиция ҳакидаги ҳужжатларнинг тўғри таржима қилинмагани ва ҳаттоки улардан баъзиларининг умуман нотўғри таржима килингани туфайли биз маҳкамадан бу хужжатларни тўғри таржима этилишини сўрадик. Маҳкама бизнинг бу талабимизни қондирди ва бу ишни яна 10 декабрда кайта кўриб чиқишини маълум қилди",- дейди ҳимоячи Абдуҳалим Йилдиз.

Лекин айни дамда маҳкама Шомуродни камокда ушлаб туришга карор берган. Шомурод Қосимов Истанбулда камокхонада сақланмокда.

Ҳимоячига кўра, улар маҳкаманинг бу қарорига раддия тайёрлашмоқда.

Шомурод Қосимовга Ўзбекистон томонидан мамлакат конституцион тузумини ағдаришга уриниш айблови қўйилган.

Кеча ўтган маҳкамада ҳимоячилар бу айбловнинг сиёсий айблов эканини ва ҳеч қандай асосга эга эмаслигини айтишган.

"Биз бундай айблов билан бир шахсни бир мамлакатдан иккинчи мамлакатга экстрадиция этиш халкаро конунларга хам, Туркия конунларига тугри келмайди деб биламиз",- деб айтади жаноб Йилдиз.

Унинг айтишича, махкаманинг якуний қарори декабр ойида маълум булади.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.