BBC navigation

Ўзбек фермерлари уюшмаси иш бермади. Энди кенгаш фермерни эркин қилоладими?

Сўнгги янгиланиш 17 ноябр 2012 - 17:08 GMT
Тошкентдаги Фермерлар Кенгаши таъсис йиғилиши(Сурат gazeta.uz веб-сайтидан олинган)

Ўзбекистонда Фермерлар Кенгаши ташкил этилган.

Тошкентга бутун республикадан фермерлар йиғилганлар ва улар "Асака жилоси" фермер хўжалиги раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони Содиқжон Турдиевни Ўзбекистон Фермерлар Кенгашининг раиси этиб сайлаганлар.

Ўзбекистонда Деҳқон ва Фермерлар Ассоциацияси 1998 йилда ташкил этилган, ушбу нодавлат тузилма мамлакатдаги фермерлик ривожига ҳисса қўшиши мақсадида ташкил этилгани айтилганди.

Аммо Ўзбекистондаги бошқа барча нодавлат нотижорат ташкилотлари билан бўлгани сингари Фермерлар уюшмаси ҳам давлат маъмурий органларининг қаттиқ назорати остида қолиб кетди.

Ўзбекистоннинг оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, Тошкентдаги "Туркистон" саройидаги фермерлар ассоциациясини фермерлар кенгашига айлантириш таъсис йиғилишида мамлакатдаги фермерларнинг аҳволига юқори баҳо берилган.

Бош вазир Шавкат Мирзиёев қатнашган йиғилишда айтилишича, Ўзбекистонда фермерлар учун давлат томонидан яратилган қулай шароит дунёнинг ҳеч қайси мамлакатида йўқ.

Бухоро вилоятидаги фермер хўжалиги ғаллазорида сомон йиғаётган қизлар

Бироқ Ўзбекистон давлат матбуотидан фарқли ўлароқ, фермерларнинг ўзлари бирор бир фаолиятларида эркин эмасликларини айтишади, бу эса мамлакатда ишсизлик кўпайишига ҳам туртки бераётган омиллардан бири деб кўрилади.

Ўзбекистон президентининг шу йил 22 октябрда имзолаган фармонини фермерлик уюшмасининг тузилма ўлароқ самарасиз бўлганининг эътирофи дейиш ҳам мумкин.

Бу фармонда фермерлар ассоциацияси билан бирга Фермер ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасини ҳам бекор қилиш буйруғи берилган.

Ўзбекистонлик фермерлар пахта ва ғалла режасини бажаришни талаб қиладиган ҳокимлар зуғумлари остида қолганлар.

Ҳозирга пайтга келиб Ўзбекистондаги маъмурий-буйруқбозлик СССР давридагидан ҳам ошиб тушган.

Пахта режасини бажармагани учун фермерни ҳар қайси ҳоким ўзибошимчалик билан ҳақоратлаши, калтаклаши, ёнидаги милиционер ва прокурорни ишга солиб, қонунга зид ҳибсга олдириши мумкин.

Оқибатда сурхондарёлик фермер ўз жонига қасд қилгани жамоатчиликка аён бўлган.

Маҳалладошлари ва музработлик бошқа фермерларнинг айтишларича, 2011 йил октябрида Музработ туманида ўтказилган пахта йиғим-теримига бағишланган мажлисда 50 ёшли Исмоил Тўраназаровни кунлик пахта топшириш режасини бажармагани учун Сурхондарё вилоят ҳокими таҳқирлаган ва у бир кеча мобайнида ҳибсга олинган.

Хўш, номи ўзгарганидан кейин Ўзбекистон фермерларининг ташкилоти фермерларни эркин қилоладими?

Биз жиззахлик собиқ фермер хўжалиги раҳбари Саида Қурбонова билан суҳбатлашдик.

Саида Қурбонова билан интервью

Фермерлар Кенгаши фермерларни эркин қиладими?

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Сиз янги ташкил этилган Фермерлик Кенгаши ҳақида қандай фикрдасиз?

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.