BBC navigation

Николай Бордюжа: Ўзбекистон яна ОДКБга қайтиши мумкин

Сўнгги янгиланиш 20 ноябр 2012 - 15:36 GMT

2012 йилдан Ўзбекистон ОДКБ аъзолигини тўхтатишини эълон қилди.

Москвада Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти тузилганининг 20 йиллигига бағишланган анжуманда гапирган ташкилот Бош котиби Николай Бордюжа сўзларига кўра, АҚШ қўшинлари чиқиб кетиб Афғонистондаги вазият ёмонлашганидан кейин Ўзбекистон ОДКБдаги иштирокини қайта тиклаши мумкин.

"Менинг назаримда пайтавасига қурт тушиб қолгач, вазият буткул ўзгаради. Бунақа аҳвол бўлган эди-ку. Ўйлайманки, бу узоқ давом этмайди", деб айтган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Бош котиби Николай Бордюжа.

Мухбирларга кўра, жаноб Бордюжа агар Ўзбекистон ОДКБ аъзолигига қайтишни яна хоҳлаб қолса, Ўзбекистон сафидан чиққан пайтида ташкилот доирасида қабул қилинган мажбуриятларни ўз зиммасига олиши лозим бўлади.

Бош котибдан, агар Ўзбекистон яна ОДКБ сафига қайтса, аввалгидек сиёсатини, яъни ташкилотнинг қўшма тадбирларида қатнашишдан бош тортиш сиёсатини яна давом эттириши мумкинми, деб сўралган.

"Бундай аҳвол энди бўлмайди", дея жавоб қайтарган Николай Бордюжа.

Унинг айтишича, 2014 йилда Афғонистондан АҚШ қўшинларининг олиб чиқилиши нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиёда хавфсизлик вазияти ёмонлашишини англатади.

"Ҳозирнинг ўзида Афғонистон чегараларидан ошиб ўтишга тайёр отрядлар бор", деб айтган ОДКБ бош котиби.

Ўзбекистон шу йил ёзидан Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидаги аъзолигини тўхтатиб қўйишга қарор қилганди.

Ташкилот бош котиби сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг аъзоликдан чиқиб тургани ОДКБ фаолиятиги салбий таъсир қилмаган, аксинча "Тошкент тўсқинлик қилиб келган кўп қарорларни ҳал қилиш" имкониятини туғдирган.

Николай Бордюжа айтишича, энди ташкилотнинг колектив хавфсизлик тизимини барпо этишга ҳеч нарса халақит қилмайди.

19 декабрда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг йиғилишини Москвада ўтказишга келишилган.

Бу учрашувда аъзо мамлакатлар Ўзбекистонни ташкилот сафидан чиқариш масаласини кўриб чиқишлари хабар қилинган.

Aзиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.