BBC navigation

Би-би-сига янги раҳбар тайинланди

Сўнгги янгиланиш 22 ноябр 2012 - 13:00 GMT

Британия Теле-Радиокорпорацияси Бош директорлиги лавозимига Лондондаги Қироллик Опера уйи бошқарувчи раҳбари Тони Ҳолл тайинланган.

Лорд Тони Ҳолл бундан олдин Би-би-сида 28 йил ишлаган, 2001 йилгача Янгиликлар хизматини бошқарган.

Би-би-си Бош директори Жорж Энтвисл Британияда Newsnight тунги янгиликлар дастурининг навбатдаги сони эфирга узатилишидан сўнг юзага келган можаро манзарасида истеъфо берганди.

2 ноябрда эфирга узатилган Newsnight дастури вояга етмаганларнинг жинсий таҳқирланиши мавзусига бағишланган.

Унда иқтидордаги Консерватив партиянинг юқори лавозимдаги сиёсатчиларидан бири болаларни жинсий таҳқирлашга алоқадлорлиги иддао қилинганди.

Гарчи сиёсатчининг номи тилга олинмаган бўлса ҳам, Би-би-си кейинроқ Лорд Алистер Маккелпайндан расман кечирим сўраган.

Жорж Энтвистл ортидан Би-би-си янгиликлар хизмати директори Ҳелен Боуден ва унинг ўринбосари Стив Митчелл ўз вазифаларидан кетишганди.

Бундан ташқари Би-би-си мусиқий кўрсатувлар бошловчиси бўлиб ишлаган марҳум Жимми Савилни жинсий зўравонликларда айбловчи ҳодисалар билан боғлиқ бўҳронлар ичида қолган.

Полиция Британия поп мусиқасида кўп йиллар давомида таниқли шахслардан бири бўлган Жимми Савил 300га яқин жинсий зўравонликка алоқадор бўлиши мумкинлигини аниқлаганди.

Би-би-си Васийлик Кенгаши раиси Лорд Паттен Тони Ҳолл "Би-би-сини мавжуд инқироздан олиб чиқара оладиган мақбул шахс" эканини айтган.

Aзиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.