BBC navigation

Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш бошландими?

Сўнгги янгиланиш 22 ноябр 2012 - 11:59 GMT

Медиа плейер

Ўзбекистондан келаётган хабарларга кўра, Тошкентнинг Яккасарой ва Андижон вилоятининг Марҳамат туман ҳокимлари коррупция айбловлари билан ҳибсга олинган. Шаҳрисабз туманининг собиқ ҳокими эса 11 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилган.

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Андижон вилоятидан келаётган хабарларга кўра, вилоятнинг Марҳамат тумани ҳокими Отабек Назарбеков ҳибсга олинган.

Собиқ ҳокимнинг мансаб ваколатларини суистеъмол қилиш ва давлат мулкини ўзлаштиришда айбланаётгани айтилмоқда.

Айни пайтда Шаҳрисабз туманининг собиқ ҳокими 11 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилган.

63 ёшли Ўктам Хидиров ҳамда яна тўрт нафар мулозим ерларни ноқонуний сотиш ва бошқа иқтисодий жиноятларда айбдор, деб топилган.

Шунингдек, Тошкентдан келаётган хабарларга кўра, пойтахтнинг Яккасарой тумани ҳокими Валижон Муллажонов ҳам коррупция айбловлари билан ҳибсга олинган.

Кузатувчилар Ўзбекистонда мансабдор шахсларнинг лавозимидан четлатилиши ёки қамоққа ташланишини коррупцияга қарши ҳақиқий кураш билан унчалик кўп алоқаси йўқлигини таъкидлашади.

Мамлакат дунёдаги коррупция энг кўп илдиз отган давлатлар қаторига киради.

Сўнгги ҳибсга олишлар ўтган йил бошида Президент Каримов коррупцияга қарши кураш эълон қилиши ортидан бошланган тўлқиннинг давоми сифатида кўриниши мумкин.

Президентнинг чиқишидан кўп ўтмай, Тошкент шаҳар ҳокими Абдуқаҳҳор Тўхтаев ҳамда Бухоро вилоятига 15 йил ҳокимлик қилган Самойиддин Ҳусайиновлар коррупция иддаолари билан лавозимларидан четлатилган эди.

Бухоролик ҳуқуқ фаоли Шуҳрат Ғаниевнинг Би-би-сига айтишича, Бухоро вилоятида мансабдор шахслар устидан бошланган маҳкама жараёнлари ҳануз давом этмоқда.

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.