BBC navigation

Ўзбек ҳуқуқ фаоли ўзига нисбатан тазйиқлар ортаётганини айтади

Сўнгги янгиланиш 23 ноябр 2012 - 14:56 GMT

Медиа плейер

Ўзбекистон телевидениеси собиқ ходими ва инсон ҳуқуқлари фаоли Малоҳат Эшонқулова ўзига нисбатан расмийлар босими ортаётганидан шикоят қилган.

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Ўзбекистон телевидениеси собиқ ходими ва инсон ҳуқуқлари фаоли Малоҳат Эшонқулова ўзига нисбатан расмийлар босими ортаётганидан шикоят қилган.

Унинг билдиришича, куни кеча ҳуқуқ - тартибот ходимлари Самарқандда яшовчи қариндошлари уйига бориб, уйни мусодара қилмоқчи бўлганлар.

Фаол буни 2012 йил июн ойида Тошкентдаги маҳкама уни жаримага тортиш борасида чиқарган ҳукми билан боғлиқлигини айтади.

Малоҳат Эшонқуловага кўра, ўзларини Самарқанд туман суди ижрочилари деб таништирган ходимлар унинг айнан ўша уйда доимий рўйхатда туриши борасида "сохта ҳужжат" тақдим қилишган.

Шунингдек, инсон ҳуқуқлари фаоли энг аввало суд ҳукми нотўғри чиқарилгани ва ҳали унинг ҳукмга қарши шикоят аризаси кўриб чиқилаётганини таъкидлайди.

Малоҳат Эшонқулованинг ишонишича, босимлар барчаси инсон ҳуқуқлари фаоли сифатидаги фаолиятига боғлиқ.

У вилоятларга бориб, пахта йиғим теримида мажбурий болалар меҳнатидан фойдаланиш ҳолларини ўрганиши ортидан бундай тазйиқлар кучайганини айтганди.

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.