BBC navigation

Ўзбекистонда СПИДни юқтирганлар қанчани ташкил қилади?

Сўнгги янгиланиш 29 ноябр 2012 - 13:06 GMT

Дунё бўйлаб йилига тахминан 1,7 миллион одам орттирилган иммун танқислиги балосидан вафот этмоқда

Ўзбекистонда охирги 10 ойда олинган маълумотларга кўра, ОИТС(СПИД) вирусини юқтирган 3367 киши рўйхатга олинган.

Уларнинг аксарияти Тошкент ва Андижон вилоятларида қайд этилган.

Ҳисоботлар кўрсатишича, ОИТСни юқтирган эркаклар сони вирусни юқтирган аёлларникидан кўпроқ экан. Ўзбекистонда касалланганларнинг 52,5 фоизи эркак ва 47,5 фоиз аёл экани аниқланган.

Кейинги пайтларда четга чиқиб ишлаб қайтаётган меҳнат муҳожирлари орасида 243 киши ОИТС ни юқтириб қайтган. Республика ОИТСга қарши кураш маркази директори Нурмат Отабеков беморларнинг 50 фоизи касалликни жинсий йўл билан юқтирганини айтади.

Нурмат Отабековга кўра, Ўзбекистонда бу касаллик 1987 йил биринчи бор қайд этилган.

2009 йил ОИТС билан оғриганлар сони 4006 тага етган. Бироқ 2010 ва 2011 йилларда бу рақамлар 3795 дан 3584га қадар камайгани кузатилади.

Айни пайтда Ўзбекистонда орттирилган иммун танқислигига қарши кураш кенг йўлга қўйилгани айтиб келинади. 2009 йилда жорий қилинган тартибга биноан, оила қуришни хоҳлаган ёшлар аввало шифокор текширувидан ўтишлари керак.

Бундай текширувлар натижасида 97 фоиз ёшлар орасидан 108 нафарида касаллик белгилари аниқланган. Шунингдек, 291 ҳомиладор аёлда иммун танқислиги касаллиги топилгани хавотирли ҳолдир.

2011 йил охиригача олинган ҳисоботларга кўра, дунё бўйича 34 миллион киши ОИТС касаллигига йўлиққан. 2011 йилнинг ўзида эса 2,5 миллион киши рўйхатга олинади.

Маълумотлар кўрсатишича, йилига тахминан 1,7 миллион одам орттирилган иммун танқислиги балосидан вафот этади.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.