BBC navigation

'Twitter' да Гулнора Каримова ва 'бошқа'лар билан даҳанаки жанг

Сўнгги янгиланиш 29 ноябр 2012 - 16:49 GMT

'Twitter' микроблог тармоғида Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова чоп этган суратларга фойдаланувчилар томонидан қолдирилган баъзи изоҳлар ортидан ҳақиқий "даҳанаки жанг" бошланиб кетди.

Гулнора Каримова албомларини тайёрлашда иштирок этаётган бир йигитни фойдаланувчилардан бири "совет кишиси"га ўхшатган.

Айтилишича, 'Twitter'даги Гулнора Каримова қўлловчилари бу изоҳни нотўғри талқин қилиб, "ирқчи" дея баҳолашган.

Бу каби "фикр алмашинуви"дан хабар топган Гулноар Каримова буларнинг ҳаммасини "re-twit" қилиб, ўз фикрларини изҳор этган Марказий Осиё бўйича мутахассилар, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Human Rights Watch га қарши изҳоротлар билан тўлдирган.

Масалан изоҳлардан бирида Гулнора Каримова, "бу Марказий Осиёлик мутахассилар ва инсонпарварлар ҳаммаси бир онадан туғилганга ўхшайди", дея хитоб қилган.

Гулнора Каримованинг йога машқлари вақти туширилган расмларига фикр билдирганларга эса у "катта орқани кичрайтириш учун бу каби машқлар билан шуғулланиш"ни маслаҳат берган.

Кейинчалик бу айтишувларга Гулнора Каримованинг деярли 19 мингга яқин 'Twitter' даги тарафдорларидан баъзилари ҳам қўшилганлар.

Ушбу таъбир жоиз бўлса "айтишувда" қатнашган Марказий Осиё масалалари бўйича мутахассиc Сара Кендзиорнинг Би-би-си билан суҳбатда айтишича, уни ҳайратга солган нарса Гулнора Каримова бир пайтлар элчи бўлгани ва ўзини нафис инсон сифатида тақдим этаётганига қармай, 'Twitter' да жуда бачкана равишда изҳоротлар ёзганидир.

"Шунча юқори мақомга эришган ва шунча ҳокимиятни ўз қулига жамлаган одамдан бундай номақбул ибораларни кутмайсиз, деб уйлайман", деди Сара Кендзиор.

"Унинг ёши қирққа бориб қолган, у икки фарзанднинг онаси, ўз мухлисларига у ўзини мехрибон инсон сифатида намоён этади ва уйлайманки "инцест" каби қўпол айбловларни ишга солиш билан бу ҳислатларни уйғунлаштириш қийин. Бундан ташқари, мен чин дилан ирқчилик борасидаги айбловлардан ҳайронман. Мен Ўзбек халқи ва маданиятини жуда ҳам ҳурмат қиламан. Шунинг учун Гулнорани ёқтирмаганимнинг сабабларидан бири, у ўз мақомидан фойдаланиб ўзбеклар учун имкониятларни яратишга катта ҳисса қўшишдан кўра, фақат ўзини реклама қилиши билан овора", деди Би-би-си билан суҳбатда Марказий Осиё масалалари бўйича мутахассис Сара Кендзиор.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.