BBC navigation

Жанаўзен ҳодисаларига бир йил тўлди

Сўнгги янгиланиш 16 декабр 2012 - 11:32 GMT


Жанаўзен қурбонлари хотирланиб, Қуръон тиловат қилинган.

16 декабр куни келиб чиққан оммавий тартибсизликлар ортидан ҳукумат кучлари аҳолига қарата ўқ отган эди.

Олма отада фаоллар ушбу кунни хотирлаш мақсадида ёдгорлик остига гул қўйган ва Қуръон тиловат қилиб ўтганларнинг руҳига бағишлаган.

Бундан роппа роса бир йил муқаддам бутун Қозоғистон мустақиллик кунини нишонланаётган бир вақтда. Мамлакат ғарбидаги Жанаўзен шаҳрида нефтчилар ва полиция ўртасида оммавий тартибсизликлар келиб чиқди.

7 ой намойишда турган нефтчилар ўз ҳақ ҳуқуқларини ҳимоя қила олмади. Ҳукумат ва нефт ширкатлари уларга эътибор бермасдан, ишдан бўшатди. Тартибсизликлар қандай бошлангани ва бунга ким сабабчи эканлигини аниқлаш мақсадида маҳкама бўлиб ўтган бўлса-да, кузатувчилар бу саволлар ҳали очиқ қолаётганини айтишади.

Мухолифат ва жамоат фаолларини норозилигиа сабаб бўлган омиллардан, ҳукумат кучларининг қуролсиз оломонга ўқ отгани бўлаётир.

Расмий маълумотларга кўра полиция томонидан ўқ еб 16 одам ҳалок бўлган ва 100 ортиқ киши жароҳатланган. Аммо мухолифат ҳалок бўлганларнинг сони бундан кўп эканлигини таъкидлайди.

Оммавий тартибсизликлар ортидан Жанаўзенда телефон алоқаси узиб қўйилди, шаҳарда коммендантлик соати жорий этилди. Бошқа жойлардан ташланган қўшимча кучлар шаҳарда қуроллар билан навбатчилик қилди.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Жанаўзендаги оммавий тартибсизликлар четдан аралашув оқибатида юзага келганига ишора берди.

“Нефтчиларнинг меҳнатга оид тортишувини, безориларнинг ҳаракати билан аралаштирмаслик керак. Улар ўзларининг жиноий мақсадлари учун пайтдан фойдаланиб қолмоқчи бўлишди. Биз буни ким ва қаердан молиятлаштиргани фош қиламиз”, - деган эди Нурсултон Назарбоев.

Қозоғистон ҳуқуқ тартибот органлари тергов суриштирув жараёнида, қочқиндаги қозоқ миллиардери Мухтар Аблязовнинг Жанаўзен ҳодисаларида қўли бор деган қарорга келди.

Мамлакатдаги мухолиф нашрлар ва ташкилотларнинг фаолиятига маҳкама қарори билан чек қўйилди. Лидерлар қамоққа тиқилди.

Бугун Олма ота шаҳридаги “Желтўқсон” ёдгорлиги олдида, жамоат фаоллари бундан 26 йил ва бир йил бурун майдонда жон берган намойишчиларни хотирлаб Қуръон тиловат қилишди ва гуллар қўйишди.

Ҳукумат Жанаўзен ҳодисалари бўйича адолатли маҳкама бўлганини ва тартибсизлик ташкилотчилари, иштирокчилари аниқланиб ва уларнинг бир қисмига жазо берилганини таъкидлайди.

Тўпалонларда иштирок этганликда айбланиб 37 нефтчи суд қилинди. Намойишчиларни отиш бўйича бир неча полиция ходими мансабини суъистемол қилиш айби билан озодликдан маҳрум этилди.

Жанаўзенда икки марта бўлган мухолифатдаги “Алға” партияси лидери Владмир Козлов 7,5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Хотирлаш тадбирида иштирок этган мухолифатдаги “Азат” партияси ҳам лидерларидан Бўлат Абилов Жанаўзен ҳодисаси бўйича ҳали сўнгги сўз айтилмаганини айтади.

“Отишмада иштирок этган офицерлар ва отишга буйруқ берганлар топилиб жазо берилгандагина Жанаўзениши ишига сўнгги нуқта қўйилади. Адолат қарор топиши керак. Ҳеч ким келажакда тинч аҳолига нисбатан қурол ишлатишни ўйламаслиги учун ҳам бу нарса жуда муҳим”, - дейди Бўлат Абилов.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.