BBC navigation

Guardian: Ўзбек пахтаси боис яна бир Британ ширкати босим остида

Сўнгги янгиланиш 16 декабр 2012 - 09:44 GMT

Ўзбекистон катталар ва болаларни пахта ҳосилини териб олишга мажбурлайди.

Британияда чоп этиладиган Guardian рўзномаси шанба кунги сонида яна бир машҳур Британ ширкати Ўзбекистонда болалар меҳнатидан фойдаланиб терилган пахта туфайли босимга учрагани ҳақида мақола эълон қилган.

"Британиянинг энг машҳур фасон тармоғи Ўзбекистон пахтасини сотиб оладиган кийим-кечак хомашё таъминотчилари билан алоқасини узиш босимига учради, Ўзбекистон ҳосилининг улкан қисми болалар меҳнатидан фойдаланиб териб олинади", деб ёзади Guardian.

Футбол юлдузи Девид Бекхэм ва қўшиқчи Лана Дел Рейдан ўз рекламаларида фойдаланадиган йирик фасон тармоғи - H&M инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари билдирган хавотирга жавобан пахта манбаси Марказий Осиё мамлакати эканини билмаслиги ҳақида ёзган.

Дунёнинг энг йирик пахта экспортчиларидан бири бўлган Ўзбекистон пахтани териб олишга ёши катталарни ва энг ёши 9 ёшдаги болаларни мажбурлайди, уларнинг шароитини "Халқаро Қулликка Қарши"(Anti-Slavery International) ташкилоти "даҳшатли шароит" деб таърифлаган.

Бироқ Ўзбек пахтаси манбасини аниқлаш мушкул. Аксари Бангладеш ва Хитойда қайта ишланади. Шунинг учун ҳам аксар фасон тармоқлари ўзларининг кийим-кечаклари таркибида Ўзбек пахтаси йўқлигига кафолат бера олмайдилар.

Британияда 200 та ва жаҳон бўйлаб 2500 дўконига эга H&M ширкати Anti-Slavery International пахта кампанияси нишонига олган машҳур номлардан бири ва "Халқаро Қулликка Қарши" ташкилоти машҳур брандларни манбаси Ўзбекистон пахтаси бўлган таъминотчилардан кийим-кечак сотиб олишни тўхтатишга чақирмоқда, деб ёзади Guardian.

"Агар H&M амалий чоралар кўрмас экан, биз H&M ширкати сотаётган маҳсулотлар мажбурий меҳнат орқали тердирилган ўзбек пахтасидан холи деган фикрга келолмаймиз" деб айтади хайрия ташкилоти сўзчиси.

Бу йил Ўзбекистон ҳукумати қиймати қарийб 1 миллиард долларга тенг бўлган ҳосилни йиғиб олишда мажбурий меҳнатдан фойдаланишни кучайтирган, деб ишонилади. Мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилар, шифокорлар ва ҳамширалар, давлат секторининг жуда кўплаб ишчи ва хизматчилари пахта далаларига ҳайдалганлар. Акс ҳолда, иши ёки ўқишидан ажралиши, камида жарима тўлаш ҳолатлари билан юзма-юз келганлар. Халқаро кузатувчиларнинг пахта теримини кузатишларига рухсат берилмаган.

Инсон ҳуқуқлари фаолларидан бирининг айтишича, талабалар ўзларига қўйилган мажбуриятни бажармаганлари учун калтакланганлар. Ангрен Туманилик ота-оналарнинг айтишича, фарзандларини пахьа теримига юборишни хоҳламаганлар 110 доллар тўлашлари сўралган, акс ҳолда ўқишдан ҳайдалишлари айтилган.

H&M фасон тармоғи сўзчисига кўра, барча таъминотчилардан Ўзбек пахтасидан фойдаланишни тақиқлаш сўралган. Ширкатга кўра, 2020 йилгача маҳсулотларининг асосида қандай пахта ишлатилганлиги борасида барча маълумотлар олинадиган бўлишига эришилади, деб ёзган Guardian рўзномаси ўз мақоласида.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.