BBC navigation

'Диссидентлар тириклайин қайнатиладиган мамлакатга боришдан уялмаган Депардье'

Сўнгги янгиланиш 18 декабр 2012 - 14:48 GMT

Таниқли француз актёри Жерар Депардье Франция фуқаролигидан воз кечиб, ўз паспортини давлатга қайтариб беришга қарор қилгани танқидларга сабаб бўлмоқда.

Бугун Британия газеталаридан бири The Independent "Депардье Францияга орқа ўгирган бўлиши мумкин...аммо францияликлар ҳам унга жуда ишқибоз эмаслар" деб номланган мақола чоп этган.

Газета "Жерар Депардье инсон ҳуқуқлари бўйича вазият абгор мамлакатларга меҳмон бўлиб бориш эвазига катта миқдорда бадал олганига қарамай, ўзининг расмий Париж билан солиқ урушига ахлоқий жиҳатдан ёндашгани", уни иккиюзламачиликда айбланишига сабаб бўлгани ҳақида ёзади.

Шу ўринда мақола муаллифи жаноб Депардьенинг Ўзбек диктатори қизи Гулнора Каримова яратаётган қўшиқларга дастак кўрсатганини тилга олади.

Бундан ташқари: "Октябрда у Чеченистонда қаттиққўл лидер Рамзан Қодировнинг туғилган куни муносабати билан берилган зиёфатда пайдо бўлди", деб ёзади газета. Мақолада даъво қилинишича, француз актёри бунинг учун каттагина ҳақ олган.

Ҳафтанинг дам олиш кунлари Франция Бош вазири Жан- Марк Эйрога ёзган мактубида актёр "ҳақиқий ва гўзал Франция руҳини" намоён этиш учун ўз фуқаролигидан воз кечаётгани ҳақида айтганди.

У жаноб Эйронинг актёр ватанида солиқлар юқорилиги учун Бельгия ҳудудига кўчиб ўтгани борасидаги изоҳларига ғазабнок жавоб қайтарган.

Гулнора Каримов

Британ газетаси: 'Гулнора Каримованинг сўнгги қўшиғида Депардье жаноблари французча шивирлаганини эшитиши мумкин'

"Сиз кимсиз, мени бу тариқа муҳокама қиладиган?" дея хитоб қилганди Жерар Депардье ўз мактубида.

Франция нуфузли сиёсатчиларидан бири Жан-Франсуа Каан ўз блогида жаноб Эйро ҳеч қурса демократик мамлакат Бош вазири этиб сайлангани, Депардье эса, "Фидел Кастро ё-да, Ўзбек диктатори Ислом Каримовни" афзал билиши ҳақида ёзган.

Президент Франсуа Олланд ҳам мазкур можарога қоғозга ўраб муносабат билдирган, у мамлакатдаги "кўп нарсаси бўлмай туриб, ўз солиқларини тўлашга рози" одамларга ҳурмат бажо келтиришини айтган.

Шунингдек, муаллиф жаноб Депардье қайсидир собиқ Шўро шаҳрига етиб боргани айтилган янгилик чиқмайдиган бирон бир ой йўқлигини айтади.

"Ўзбек диктатори Ислом Каримов яқинда жаноб Депардьега 6-асрдаги Марказий Осиёга оид филмда рол таклиф қилди. Сценарий унинг қизи Гулнора тарафидан ёзилган", деб ёзади The Independent мухбири.

"Унинг отаси диссидентларни тириклайин сувда қайнатаётган бир пайтда Каримова хоним поп қўшиқчиси ва дизайнерлик пиллапояларидан кўтарилмоқда. Унинг сўнгги қўшиғида Депардье жаноблари французча шивирлаганини эшитиши мумкин", дейди муаллиф.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.