BBC navigation

Би-би-си меҳмони - таниқли актриса Раъно Зокирова.

Сўнгги янгиланиш 24 декабр 2012 - 12:44 GMT

"Водиллик келин" фильмидан

Би-би-си меҳмони - таниқли актриса Раъно Зокирова.

Раъно Зокирова Совет ўзбек фильми ва мустақил Ўзбекистон кинематографиясида қатор ёрқин образларни яратган.

У "Водиллик келин" (1984), "Орзулар оғушида" (1986), "Армон" (1987), "Ёдгор" (2003) , "Фотима ва Зуҳра" (2005), "Номус" (2006) фильмлари билан ўзбек киноси ишқибозларига таниш.

Раъно Зокирова айниқса "Водиллик келин" фильмидаги биринчи роли - Асал образи билан кўп мухлисларининг хотирасига мухрланиб қолган.

Фильмда тошкентлик йигит Ёдгор Водил қишлоғидан келган соддадил Асални севиб қолади ва унга уйланишга аҳд қилади.

Раъно Зокирова Асал образи билан кино муҳлислари ёдида қолган

"Водиллик келин" фильми ҳажвий муҳаббат ҳикояси бўлиб, Тошкент шаҳри ва қишлоқлари орасидаги маданий тавофутни маҳорат билан кўрсата олган.

17 ёшли Раъно Зокирова яна бир эсда қоларли рол - "Ўлмасой" образини Мелис Абзаловнинг "Армон" фильмида яратган.

Раъно Зокирова 1967 йил 7 августда Тошкентда дунёга келган.

У 1988 йилда хореография билим юртини тамомлаб, 1988-95 йилларда "Шодлик" рақс ансамблида раққоса бўлиб фаолият юритган.

1999 йилда эса Тошкент Давлат Маданият институтининг режиссёрлик факультетини тамомлаган.

Раъно Зокирова Қозоғистон ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист. Уч фарзанднинг онаси.

Меҳмонимизга савол йўлламоқчи бўлсангиз, матн остидаги формани тўлдиринг ёки uzbek@bbc.co.uk адресига электрон мактубини йўлланг.

Раъно Зокирова билан суҳбат матни жума куни сайтимизда чоп этилади, аудио версиясини эса шанба куни дастуримизда тинглай оласиз.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.