BBC navigation

Ўзбекистон матбуотига масъул раҳбар ишдан олинди

Сўнгги янгиланиш 29 декабр 2012 - 10:43 GMT

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бошлиғи Бобур Алимов ўз лавозимидан четлатилган.

Баъзи маълумотларга кўра, Бобур Алимовнинг ишдан кетиши касбий фаолияти билан эмас, балки унинг соғлиғи туфайлидир.

Бошқа манбаларнинг фикрича, Бобур Алимовнинг ишдан бўшатилиши матбуот ва телевидение тизимидаги кадр ўзгаришларининг давоми бўлиши ҳам мумкин.

Бундан олдинроқ, Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Ахборот тизимлари ва телекоммуникация масалалари мажмуаси раҳбари Абдулла Орипов вазифасидан бўшатилган эди.

Ўзбекистон матбуоти ҳозирча бу ҳақда хабар тарқатмаган.

Айни пайтда Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори лавозими бўш қолмоқда.

Бобур Алимов 2005 йилда Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Рустам Шоғуломов ўрнига раҳбар этиб тайинланган эди.

Бундан олдин у "Шарқ" нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси раҳбари сифатида фаолият юргизган. Бобур Алимов шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасини ҳам бошқарган.

2012 йилда республикада 1305 та оммавий ахборот воситалари фаолият кўрсатгани қайд этилади. Улар ичида 712 та газета, 264 таси журнал, 4 та ахборот агентлиги, 63 телевидение, 34 радио ва бошқа ахборот етказиб бериш воситалари бор.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.