BBC navigation

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Швецияга нота юборган

Сўнгги янгиланиш 5 январ 2013 - 14:04 GMT

Шу кунларда Швеция матбуотида бу мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги Телиасонера мобил алоқа ширкатининг Ўзбекистондаги мунозарали келишувларига аралашишга мажбур бўлгани борасида хабарлар янграмоқда.

Швецияда нашр этиладиган либерал рўзнома Dagens Nyheterнинг ёзишича, Швеция Ташқи ишлар вазири Карл Билд Ўзбек режимидан бир неча норозилик ноталарини олган.

Ноталарда швед оммавий ахборот воситаларида мазкур ишнинг ёритилиши ва Швеция прокурори Гуннар Стетларга қарши баёнотлар бор.

Бу ҳақдаги хабарни Швециянинг рус тилидаги радиоси ҳам эфирга узатган. Хабар Dagens Nyheter рўзномаси мақоласига асосланади. Унда айтилишича, Ўзбекистоннинг Ташқи Ишлар вазирлиги акцияларининг ярми давлат тасарруфида бўлган йирик телекоммуникация ширкати Телиасонеранинг беш йил олдин Ўзбекистон билан имзолаган шартномалари маҳаллий матбуотда ёритилаётганидан норозиликлар изҳор этган.

Ҳозир Швецияда коррупция айбловлари билан боғлиқ маҳкама жараёни бўлиб ўтмоқда. Телиасонеранинг икки менеджери билан бирга уч Ўзбекистон фуқаросига қарши жиноий иш очилган. Тахминларга кўра, Телиасонера ширкати Ўзбекистоннинг телекоммуникация бозорига пора бериб кирган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ноталаридан бирида Швеция прокуратураси илгари сурган айбловларга қарши раддия изҳор этилган. Иккинчи нота эса Швеция Ташқи ишлар вазири Карл Билдга бевосита мурожаат этган, матбуотда жанжалга сазовор ва провокацион материаллар чоп этилаётганидан норозилик билдирилган.

Dagens Nyheter рўзномаси Швеция Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбарининг сўзларини келтирган, унда воиз "бу ноталарга бизнинг томонимиздан жавоб бўлмаган", деган. Газетага кўра, у ҳукумат матбоут ёда суд жараёнларига аралашмаслигини ҳам ишора қилган.

Швеция прокурори шу ҳафтага мўлжалланган аппеляция жараёни учун бир неча ҳужжатни тайёрлаган. Бу ҳужжатларга кўра, Ўзбекистонда лицензия сотиб олишда Ўзбекистон президентининг қизлари ҳам катта рол ўйнаганлар. Рўзномага кўра, прокурор Гуннар Стетлер ҳам, ҳимоячи Томас Ротпфеффер ҳам ўзларида бор ҳужжатларни маҳкамага топширганлар. Томас Ротпфеффер мамлакатда кўзга кўринган адвокатлардан бири ва у гумон қилинаётган Ўзбекистон фуқароларидан бирига ҳукумат томонидан ҳимоячи этиб тайинланган. Жаноб Ротпфеффер айтишича, барча олди-бердилар Ўзбекистоннинг қонунларига биноан амалга оширилган. Жаноб Ротфеффер судга топширган ҳужжатлари орасида Ўзбекитон Ташқи ишлар вазирлигининг икки нотаси ҳам бўлган.

Прокурор Гуннар Стетлер топширган ҳужжатларнинг эса Телиасонера ширкати шу вақтга қадар инкор қилиб келган янги маълумотларни ошкор этиши ҳақида хабар берилмоқда. Яъни, 2007 йилнинг март ойларида Ўзбекистон томони билан Телиасонера ширкати ўртасида бўлган электрон ёзишмаларда Гулнора Каримова билан учрашув ўтказиш борасида режалар борлиги айтилади ва Телиасонеранинг юқори мартабали мулозимлари бундан хабардор бўлганлар.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.