BBC navigation

Янги тартиб ДАН ходимлари таъмагирлигини йўқота оладими?

Сўнгги янгиланиш 6 январ 2013 - 16:45 GMT

Ўзбекистонда Маъмурий жавобгарлик Кодексига киритилган ўзгартиришлар кучга кирган.

Янги ўзгартиришларга кўра, йўлларда ҳаракатланиш қоидасини бузган ҳайдовчилар жаримани фақат кассага тўлашлари талаб қилинади.

Бундан олдин Ўзбекистондаги бир минимал ойлик миқдорида жаримага тортилган ҳайдовчининг йўлдаги Давлат Автомобил назорати ходимларига жаримани нақд пул билан тўлаб кетишига рухсат берилган.

Энди бундан кейин ҳамма жарималарни фақат кассага тўлаш лозим, ДАН ходимларининг фақат йўл қоидасини бузган пиёдаларни жаримага тортишлари ва улардан жаримани нақд пул шаклида олишларига рухсат этилган.

ДАН ходимларининг таъмагирлиги Ўзбекистонда жуда кўп учрайди.

ДАН ходимининг эрталаб кўчага "ўлжа" учун чиқиши жамиятда камдан-кам одам билмайдиган ҳолатга айланган.

Матбуотда белгиланган тезликни ошириб кетаётган ҳайдовчини "тутиб берадиган" радарни қўлга киритиш учун "қанча тўлаш" кераклиги, ДАН ходими кунлик "ўлжа"сининг қанчаси бошлиққа, қанчаси бошқа томонга кетиши тафсилоти эълон ҳам қилинган.

Ўзбекистондаги расмий доираларга яқин Uzmetronom.com веб-сайти 2012 йилнинг охирги кунида Тошкент вилоятидаги йўллардан бирида тааъмагирлик қилаётган сержант ҳақида мақола эълон қилди, бу мақола ортидан ДАН ходимининг ишдан четлатилгани маълум қилинди.

Яқинда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида киракаш ҳайдовчилардан пул таъма қилган икки ДАН ходими ҳибсга олингани ошкор бўлди.

Янги ўзгартиришлар йўллардаги порахўрликни камайтирадими?

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларида ишлаган Ботир Ҳусаинов буни савол остига олади.

"Нима учун Ўзбекистонда ҳам аксар ривожланган мамлакатлардаги сингари йўлларда қоидани бузганларни жавобгарликка тортишда ўзининг самарали эканини исботлаган камералар ўрнатиш мумкин эмас", деган саволни қўяди Ботир Ҳусаинов.

Янги тартиб ДАН ходимлари таъмагирлигини йўқота оладими?

Ўзбекистонда Маъмурий жавобгарлик Кодексига киритилган ўзгартиришлар кучга кирган. Янги ўзгартиришларга кўра, йўлларда ҳаракатланиш қоидасини бузган ҳайдовчилар жаримани фақат кассага тўлашлари талаб қилинади.

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.