BBC navigation

Амнистия: фаол ишини давом эттирса, "қамоқда чириш"и айтилган

Сўнгги янгиланиш 16 январ 2013 - 13:44 GMT

Медиа плейер

Ўзбекистон матбуотида Конституциянинг 20 йиллиги муносабати билан эълон қилинган амнистия қандай тадбиқ қилинаётгани ҳақида мақолалар чиқмоқда. Бу йил озод қилинганлар орасида чинозлик инсон ҳуқуқлари фаоли Гулноза Йўлдошева ҳам бор.

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Ўзбекистон матбуотида Конституциянинг 20 йиллиги муносабати билан эълон қилинган амнистия қандай тадбиқ қилинаётгани ҳақида мақолалар чиқмоқда.

Мақолаларда амнистия инсонпарварлик асосида қўлланаётгани айтилади. Бироқ Ўзбекистонда кўплаб мухолифат фаоллари, ёзувчилар ва мустақил журналистлар, хатто баъзиларининг саломатлиги оғир ҳолдалигига қарамай, бу каби инсонпарварликдан мустаснолар.

Декабр ойида 74 ёшли таниқли адиб Мамадали Маҳмудов қамоқхонада бошидан жароҳатлангани маълум қилинган. Унинг 14 йиллик қамоқ муддати шу йил февралида ниҳоясига етиши керак, аммо ҳозирча унинг авф этилиши борасида ишора берилмаган.

Гулноза Йўлдошева адолатга эришишига Ўзбекистон президенти ёрдам беришига ишонади.

Таниқли журналист Ҳайрулла Ҳамидовга нисбатан амнистия қўлланмаслиги ҳақида ҳам хабарлар олинган.

Ўтган ой, шунингдек, Ўзбекистон парламентининг собиқ депутати, "Эрк" партияси фаоли Мурод Жўраевнинг қамоқ муддати яна узайтирилгани маълум бўлган. У Ўзбекистонда энг узоқ муддат тутқунликда бўлган сиёсий маҳбусдир. У 1994 йилда давлат тўнтаришига уринишда айбланиб қамалган.

Аммо, бу йил озод қилинганлар орасида чинозлик инсон ҳуқуқлари фаоли Гулноза Йўлдошева ҳам бор.

Қозоғистонда қулликка тушган ака - укалари учун адолат излаб, маҳаллий мулозимлар билан зиддиятга учраган 26 ёшли фаол ўтган йили таъмагирликда айбланиб қамалганди.

Фаолнинг айтишича, Чиноз шаҳри ҳуқуқ-тартибот органлари унга ўз фаолияти туфайли қамалаётганини очиқ айтишган ва агар ўз фаолиятини тўхтатмаса, "қамоқда чирийсан" дея таҳдид қилганлар.

Би-би-си Гулноза Йўлдошевага боғланиб, у қай ҳолда амнистияга тушгани ҳақида сўради.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.