BBC navigation

Ўзбекистонлик ишига Ўзбекистон элчилиги аралашгани сенсация деб аталмоқда

Сўнгги янгиланиш 16 январ 2013 - 15:30 GMT

Баҳром Хуррамовни танийдиганлар уни яхши тарафдан таърифлаганлар.

Россияда нашр этиладиган "Известия" рўзномаси хабар қилишича, Ўзбекистоннинг Москвадаги элчилиги бир болани белкурак дастаси билан жағини синдирган Ўзбекистон фуқароси ишига аралашишга қарор қилган. Бу нарса Интернетда сенсация деб баҳоланмоқда, чунки Ўзбекистоннинг нафақат Москвадаги, балки бошқа хориж давлатидаги бирорта элчилиги шу вақтгача ўз мамлакати фуқаросини ҳимоя қилгани ошкор бўлмаган.

"Известия"га кўра, Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси у ерда вақтинча ҳисбда сақлаш изоляторида ушлаб турилган Баҳром Хуррамов учун гаров пули тўлаш истагини билдирган.

Бунинг сабаби Баҳром Хуррамовнинг иши кенг овоза бўлганидир.

Чиндан ҳам охирги бир ҳафта мобайнида Россия оммамвий ахборот воситаларининг асосий мавзуларидан бири - қор кураётган белкурагининг дастаси билан 12 ёшли боланинг жағини синдирган ўзбекистонлик кўча тозаловчи ҳодисаси бўлмоқда.

Дастлаб кўчада ёш болалар қорбўрон ўйнашаётган пайтда тасодифан қор шу атрофда ишлаётган фаррошга теккани, бундан ғазабланган ўзбекистонлик белкурагини синдириб қор отган болани қувиб кетгани ҳақидаги хабар тарқалди.

Чопиб келаётиб отилган бел дастасининг болага келиб теккани, боланинг жағи синиб, мия чайқалиш ташхиси билан шифохонага ётқизилгани хабар қилинди.

бу ерга босинг Қор отгани учун ўзбек фаррош москвалик боланинг жағини синдирган

Россия полицияси танишларидан бириникида яширинаётган кўча тозаловчи ҳибсга олингани, у Ўзбекистон фуқароси Баҳром Ҳуррамов эканини маълум қилди.

Бироқ ҳодиса рўй берган мактаб яқинида истиқомат қиладиган москваликлар Баҳром Хуррамов ҳимоясига отландилар, улар жағи синган 12 ёшли боланинг қори атайин кўча тозаловчига тегмаганини, балки бу бола бундан олдин ҳам мунтазам ўзбекистонликни таҳқирлаб келганини ёзиб мурожаат қилганлар.

Интернетда 12 ёшли боланинг ўзининг синфдошини шафатсиз ураётгани видеоси топилган, бу атрофда у бола ҳақидаги фикрлар яхши эмаслиги аён бўлган.

Ўзбекистонлик Баҳром Хуррамов ҳимоясига мурожаатнинг асосий ташкилотчиси бўлган телестудия ходимасининг ушбу ҳодисадан кейин ишдан бўшатиб юборилгани маълум бўлган.

Баҳром Хуррамовнинг Россияда ноқонуний яшаб юргани, унинг ишлаш рухсатномаси йўқлиги аниқланган.

Чет элда қийинчиликка дуч келган Ўзбекистон фуқаросига бу мамлакат элчилиги ёрдамга отлангани илк марта матбуотда ёритилмоқда.

Ўзбекистоннинг бошқа мамлакатлардаги вакилликлари ўз фуқароларини ҳимоя қилишдан кўра ўзбекистонликларнинг муаммоларини инкор этишлари йиллар давомида кузатилади.

Шунинг учун ҳам Москвадаги сўнгги ҳодисани "Фергана.ру" ахборот агентлиги ўзига хос сенсация деб атаган.

"Таъкидлаш лозимки, хорижда, хусусан, Россияда қийин шароитга тушиб қолган ватандош-гастарбайтерига Ўзбекистон элчихонаси ходимларининг ёрдам беришга интилганлари ўзига хос сенсациядир: олдин меҳнат муҳожирларига бундай эътибор кузатилмаган. Одатда, Ўзбек томони Ўзбекистон фуқаролари оммавий равишда хорижга пул топиш учун чиқиб кетаётганларини, у ерда энг оғир шароитларда яшаш ва ишлашга тайёр эканликларини тан олмасликка ҳаракат қиладилар", деб ёзади Марказий Осиёда энг кўп ўқиладиган интернет нашр.

Бироқ кейинроқ матбуотда Ўзбек элчилиги масъуллари Ўзбекистон фуқаросининг ҳимоясига чиққанлари ҳақидаги ахборот ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтганлар.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.