BBC navigation

Мардикорлар ҳуқуқи ҳимоячиси босимлардан шикоят қилмоқда

Сўнгги янгиланиш 17 январ 2013 - 15:10 GMT

'Мардикорлар касаба уюшмаси' ўз асосий вазифаси мардикорларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояси билан шуғулланиш экани айтади.

"Мардикорлар касаба уюшмаси" ташкилоти Нураддин Жуманиёзов ўзига нисбатан расмий босимлар бўлаётгани ҳақида маълум қилган.

Нураддин Жуманиёзовнинг айтишича, у Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармасига чақирилган ва бу унинг Ички Ишлар Вазири номига ёзилган шикояти билан боғлиқ экани айтилган.

Фаол ўз шикоятида мардикорлар ушлаган пайти мажбурий равишда уларнинг бармоқ излари олинаётгани ҳақида ёзган.

"Соат 9да келинг", деди. Мен соат 9да бордим. Бир соат кутдим, кейин 4 киши зўрға жам бўлишди бир хонага... Ташкилотнинг рўйхатдан ўтмагани, рўйхатдан ўтмаган ташкилотга ўзимни раҳбар деб шикоят аризаси ёзишим қонунга зид экани, жиноят эканини айтишди", дейди Нураддин Жуманиёзов.

Ҳуқуқ фаолига кўра, у "ташкилотни расмий рўхатдан ўтказиш ҳаракатлари бораётгани, тез орада ҳужжатлар Адлия вазирлигига топширилиши"ни билдирган.

Шунга қарамай, Нураддин Жуманиёзовнинг Би-би-сига айтишича, у Ички ишлар бошқармасида 3 соат давомида сўроққа тутилган.

Айни пайтда ҳуқуқ фаоли қонунларни ва соҳани яхши билмай туриб, ташкилотга бошчилик қилаётганликда айбланган. Шунингдек, уни Жиноят Кондексининг 60та моддаси асосида жавобгарликка тортиш мумкинлиги айтилган.

Нураддин Жуманиёзов бу ўзи ва "Мардикорларнинг касаба уюшма"си аъзоларига нисбатан илк босимлар эмаслигини айтади.

Ўтган йилнинг сентябрида Тошкент суди Фахриддин Тиллаев, Нураддин Жуманиёзов ҳамда Абдулла Тожибой ўғлини ноқонуний фаолиятда айблаган ва ҳар бирларини юз минимал иш ҳақи миқдорида жаримага тортган эди.

"Қўйлиқ бозорида мана шу ташкилотимизга аъзолар йиғаётган пайтимиз милиция ходимлари бизни ушлаб олиб кетишган. "Ҳужжатларинг борми, бу ишни қилишга ҳақ-ҳуқуқларинг борми", деб можаро қилган. Биз конституциянинг 34-бандига биноан касаба уюшма тузиш, бундай ташкилотга аъзо бўлишга ҳаққимиз борлигини айтдик. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг декларацияси, инсон ҳуқуқларининг ҳимояси бўйича мана шу касаба уюшмани, жамиятни тузишга ҳақли эканимизни таъкидладик. Аммо, улар ташкилотга аъзо йиғиш ҳаракатларимизни маъмурий жиноят, деб топишди ва 7.250.500 сўм миқдорида жаримага тортишди", дейди ҳуқуқ фаоли.

Кўп ўтмай эса, фаоллардан бири Фахриддин Тиллаев Сурхандарёда қўлга олиниб, 15 кунга қамоққа ҳам ташланганди.

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.