BBC navigation

Ўзбекистон: янги тартиб валюталарнинг қора бозорига чек қўя оладими?

Сўнгги янгиланиш 7 феврал 2013 - 13:40 GMT

Медиа плейер

Ўзбекистондан келаётган хабарларга кўра, ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланувчиларни оммавий ҳибсга олиш бошланган.

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Ўзбекистондан келаётган хабарларга кўра, ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланувчиларни оммавий ҳибсга олиш бошланган.

Тошкент шаҳар прокуратураси "Ипотека Банк"нинг 10 га яқин юқори мартабали ходимларини ҳибсга олган.

Улар сўнгги икки йил мобайнида ўн миллионлаб доллар маблағларни ноқонуний равишда сотганликда гумон қилинмоқда.

Прокуратуранинг ишонишича, гуруҳнинг ҳар бир аъзоси шу йўл билан икки йилда 850 минг доллардан пул ишлаган.

Айни пайтда пойтахтнинг асосан доллар билан савдо қилувчи йирик улгуржи савдо маркази - "Абу Сахий" бозорида ҳам муаммолар бошлангани айтилмоқда.

Ўзбекистон Марказий Банки 1 февралдан аҳолига хорижий валюта сотишни тақиқлаган.

Ҳукумат шу йўл билан сўм қадрсизланишининг олдини олишга ҳаракат қилаётгани айтилади.

Аммо Тошкентдан таҳлилчи Суҳроб Исмоиловга кўра, ҳукумат миллий валютанинг эркин конвертациясини жорий этмас экан, қора бозор сақланиб қолаверади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.