BBC navigation

Ўзбекистон-Америка муносабатларидаги янги давр нимани англатади?

Сўнгги янгиланиш 20 феврал 2013 - 15:08 GMT

Медиа плейер

Тошкентга борган АҚШ Конгресс ҳайъати аъзолари Оқ Саройда Президент қабулида бўлишган. Хабар қилинишича, учрашув давомида икки томонлама алоқалар сиёсий, иқтисодий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Тошкентга борган АҚШ Конгресс ҳайъати аъзолари Оқ Саройда Президент қабулида бўлишган.

Хабар қилинишича, учрашув давомида икки томонлама алоқалар сиёсий, иқтисодий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.

2005 йил Андижон воқеаларидан сўнг совуқлашган АҚШ Ўзбекистон муносабатлари сўнгги пайтлар яна илиқлашгани Афғонистон уруши ва Ўзбекистоннинг муҳим транзит йўли бўлиб қолаётгани билан изоҳланади.

Сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов мазкур ҳолатни Америка-Ўзбекистон муносабатларида иккинчи ижобий палла бошлангани сифатида таърифлайди.

"Биринчи Америка-Ўзбекистон алоқалари эҳтиросларга бой эди... Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистонга жуда катта инвестиция, қўллаб-қувватлов беради, деган ҳолат мавжуд эди. Бугунги муносабатлар мана шу эҳтирослардан мутлақо ҳоли. Ўзбекистон жиддий инвестиция кутаётгани йўқ. Ва бу геосиёсий яқинлашувни Россияга қаратилган ёки бошқаларга қарши қаратилган дейишимиз қийин. Айни пайтда Америка томони ҳам Ўзбекистондан инсон ҳуқуқлари ва демократия соҳасида жиддий ислоҳотлар кутмайди. Чунки, расмий Ўзбекистон бундай ислоҳотларни қила олмаслигини яхши билади", дейди шарҳловчи.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.