BBC navigation

Тошкентда ер қимирлади

Сўнгги янгиланиш 22 феврал 2013 - 09:16 GMT

Зилзила кучи Рихтер шкаласи бўйича 4,5 бални ташкил қилган.

22 феврал Тошкентда маҳаллий вақт билан соат эрталабки 7.38да 4,5 баллик зилзила рўй берган.

Тошкент сейсмостанциясининг маълумотига кўра, зилзила маркази Тошкентдан 300 км шимоли-шарқда Қирғизистон ҳудудида бўлган.

Оврўпо-Ўртаер денгизи сейсмик идораси зилзила маркази Ўзбекистон пойтахтидан 20 км ғарбда жойлашганини билдиради.

Зилзила чуқурлиги 30 кмни ташкил қилгани аниқланган.

Тошкентликлар ер қимирлаши сезиларли даражада бўлганини айтишди.

Кўп қаватли уйларда зилзила кучлироқ сезилган. Уйдаги мебеллар силкиниб кетгани, баъзи жойларда автомашиналар сигнали ишлаб кетгани хабар қилинади.

Зилзиладан талофотлар кузатилмаган.

Хабарларга кўра, ер ости силкинишлари Фарғона ва Наманганда ҳам қайд этилган.

Сейсмостанция ходимлари зилзила борасидаги якуний маълумотлар тўла аниқлаб улгурилмаганини билдиришди.

Уларнинг айтишича, ҳозирги кунда Ўзбекистондаги 26 шаҳарга оид зилзилавий хариталар институт олимлари тарафидан тузилган ва ўрганиляпти.

Шунингдек сейсмологларга биноан, Тошкентда 1966 йилдаги кучли зилзиладан кейин пойтахтдаги уйлар кучли 8 баллик зилзилаларга бардош бера оладиган қилиб қурилмоқда.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.