BBC navigation

ОХҲТнинг ўзбек милициясини тайёрловдан ўтказиши керак ишми?

Сўнгги янгиланиш 26 феврал 2013 - 14:02 GMT

Оврўпода хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистон милициясига инсон ҳуқуқлари бўйича ўқув дастури ўтгани аксарият ҳуқуқ фаоллари томонидан танқид қилинмоқда.

Фаолларига кўра, бу амалларнинг бари кўзбўямачиликдир.

Олмония томонидан молияланган ушбу ўқув дастурлари Қашқадарё, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги 50 нафар милиция ходимлари учун ўтказилган.

Оврўпода хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти уларга инсон ҳуқуқлари асослари ўргатилиши ва ҳуқуқ ҳимояси бўйича халқаро тизим ҳақида маълумотлар берилиши ҳақида айтганди.

Ташкилотнинг бу дастурига мухолифлардан бири - фаол Шуҳрат Рустамов "қонун устуворлиги мавжуд бўлмаган" Ўзбекистонда бундай амаллар ҳеч қандай самара бермайди, деган фикрда.

"Қонун устиворлиги йўқ бизда, қонунни ҳеч ким менсимайди. Бунақа дастурлардан юзтаси олиб келиб қўйинг, қонун ишламаганидан кейин қандай қилиб буларни тартибга солиш мумкин?" - дейди фаол.

ОХҲТ ўзбек милициясини тайёрловдан ўтказиши керак ишми?

Оврўпода хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистон милициясига инсон ҳуқуқлари бўйича ўқув дастури ўтгани аксарият ҳуқуқ фаоллари томонидан танқид қилинмоқда. Фаолларига кўра, бу амалларнинг бари кўзбўямачиликдир.

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Аммо, бу каби ўқув дастуридан мақсад саноқли бўлса-да, милиция ичидаги ислоҳот тарафдорлари билан алоқа ўрнатиш ва ижобий таъсир ўтказишга уриниш сифатида изоҳланади.

Ўзбек милициясини тайёрловдан ўтказиш дастурига Сиз қандай қарайсиз? Фикру мулоҳазаларингизни bbcuzbek.com га йўлланг.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.