BBC navigation

Айтингчи, дунёнинг энг қадрсиз тангаси қаерда зарб этилади?

Сўнгги янгиланиш 26 феврал 2013 - 13:52 GMT

Шу ой Канада зарбхонаси 1 центлик тангаларни зарб этишни тўхтатди. Чунки, таъбир жойиз, уловидан тушови қимматроққа тушаётган экан.

Аммо, шундай эсада, Канада центини дунёнинг энг қадрсиз тангаси деб бўлмайди асло.

Кичик тангаларни забт этмаслик қарорлари дунёда илгарилари ҳам олинган.

Қўшма Штатлар ярим цент тангаларни чиқаришни 1857 йилда бекор қилган бўлса, Британиянинг ярим пенни тангалари (0.8 АШҚ центига тенг) муомаладан 1984 йилда олиб ташланган.

Янги Зеландия ва Австралия бир ва икки центлик тангалардан 1990 йилларда воз кечганди.

Ҳозирда АҚШ ва Британияда баъзи иқтисодчилар бир цент ва бир пенни тангаларни муомаладан олиб ташлашни талаб қилишмоқда.

Чунки, бир цент ва бир пеннига ҳеч нарса сотиб олиш мумкин эмас.

"Пул, муомалада бўлсагина, фойдалидир. Бир центга ўз вақтида бир нарса олсанг бўларди, энди эса ундай эмас" - дейди АҚШ Центи истеъфосини талаб қилган Фуқаролар ҳаракати президенти Жефф Гор.

Унинг айтишича, бир тийин қўлдан-қўлдан ўтганча, икки-икки ярим сония вақт сарфланар экан.

Ана энди фақат Танзанияда дўконга савдо қилгани кирган харидор фақат бир сумка ё бўлмаса бир қоп 5 центлик танга билан савдо қилмоқчи бўлса, навбатда қанча туриш керак бўлишини тасаввур қилинг. Танзанияда зарб этилган 5 центлик танганининг 325 таси 1 АҚШ центига баравар бўларкан.

Лекин, Танзанияда бу тангалар ҳалиям муомалада бор.

Ё бўлмаса, Бирмада зарб этилувчи 1 Пя тангасини кўз олдингизга келтиринг.

Бир АҚШ центига тенглаштириш учун бундай тангалардан 850 дона керак бўлар экан.

"Сариқ чақага ҳам қиммат"

Аммо, Қадрсизлар қадрсизи "мусобақаси"да Ўзбекистонда зарб этилувчи 1 тийиннинг олдига тушадигани йўқ экан.

Дунёнинг энг қадрсиз тангаси деб топилган бир тийиннинг, давлат курси бўйича, тахминан 2 минг донаси бир Америка центга баравар бўларкан.

Расман муомалада бўлса ҳам, ўзбекистонликлар бир тийинлик тангани кўрмаганларига камида 15 йил бўлганини айтишади.

Шу кунларда бозорлик қилсангиз қайтим ўрнига бозорда бир дона гугурт ёки сақич олишингиз мумкин.

Ўзбекистонликларнинг кўпи энг катта тангани ҳам охирги марта қачон кўрганликларини эслай олмасликларини айтишади.

Танзанияда ҳам беш центлик тангалар муомаладан чиққанига анча бўлган.

"Танзанияда муомалада беш центлик тангани топиш амри маҳол, чунки унга ҳеч нарса сотиб ололмайсиз. Муомалада бўлган энг майда пул 20 цент тангалар бўлса эҳтимол. Ундай тангага бозорда бир боғ испаноқ сотиб олишингиз мумкин," - дейди Танзания Марказий Банки ходими Эммануэл Боаз.

"Ўрганган кўнгил"

Баъзи мамлакатлар кичик тангалардан қутулганига хурсанд бўлса, бошқалари тангалардан билан видолашишга тайёр эмасга ўхшайди.

"Кўплаб одамлар тангага ўрганиб қолишган. Улар бу одатнинг унутилмаслигини исташади," - дейди Coin News Magazine журнали директори Филим Массин.

Баъзи одамлар тангаларнинг йўқолиши инфляцияга олиб келиши ва бундан танга тўплаш ҳисобига фаолият олиб борувчи хайрия ташкилотлар зарар кўришидан қўрқишади.

Мисол учун, Қўшма Штатларда жойлашган World Wildlife Жамғармаси 2003 йилдан буён фақат танганининг ўзидан 490 минг доллар хайрия жамлашга муваффақ бўлган.

Тангалардан расман воз кечиш ҳам узоқ ва кўп меҳнат талаб қиладиган жараён бўлгани учун баъзи давлатлар танганинг муомаладан табиий йўллар билан, яъни ўзидан ўзи йўқолиб кетгани афзал, деб билишади.

Танзания Марказий Банкидан Эммануэл Боаз беш цент тангаларни муомаладан олиб ташлаш ҳақида ўйлашаётганини айтади.

"Беш цент тангаларни чиқариш учун бронзадан фойдаланилади. Бронзани эса сотиш мумкин," - дейди у.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.