BBC navigation

Сўров: 'Ер юзида энг кўп миллиардерлар Осиёда яшайди'

Сўнгги янгиланиш 28 феврал 2013 - 10:59 GMT

Хитойда нашр этилувчи журналга кўра, бойлар сони бўйича Осиё қитъаси етакчилик қилмоқда

Хитойда нашр этилувчи журнал ўтказган сўровга кўра, Осиёда бошқа қитъаларга нисбатан кўпроқ миллиардерлар яшайди.

Миллиардерлар рўйхатида Осиё ортидан Шимолий Америка ва Оврўпо қитъалари жой олган.

Шу йилнинг январ ойи кўрсаткчилари бўйича дунё бўйлаб 1453 инсон бир миллиард ёда кўпроқ бойликка эга, дея хабар беради бойлар рўйхатини тузиб чиққан Hurun Report журнали.

Осиёда 608, Шимолий Америкада 440 ва Оврўпода 324 миллиардер истиқомат қилади, деб таъкидланади журнал чиқарган баёнотда.

Миллиардер инсонлари бўлган мамлакатлар рўйхатида Қўшма Штатлар ҳамон етакчилик қилмоқда.

АҚШда 408 нафар миллиардер борлиги маълум қилинган. Айни рўйхатда иккинчи ўринда Хитой бормоқда.

318 нафар Хитой фуқароси миллиардер экани ошкор этилган.

Хитой ортидан рўйхатда Россия, Олмония ва Ҳиндистон ўрин олган.

Дунёнинг энг бой одами

Мексикалик 73 яшар телеком "подишоҳи" Карлос Слим "Дунёдаги энг бой одам" деган номга лойиқ деб топилган.

Карлос Слимнинг шахсий бойлиги 66 миллиард АҚШ доларига тенг экан.

Жаноб Слим "Форбс" журналининг ўтган йилги миллиардерлар рўйхатида ҳам биринчи қаторга қўйилган эди.

Хитойда нашр этилувчи журналга кўра, АҚШлик сармоядор Уоррен Баффет (58 миллиард АҚШ доллари), "Зара" брэнди асосчиси, испаниялик Амансио Ортега (55 миллиард АҚШ доллари) дунёнинг иккинчи ва учинчи бой одамлари деб топилган.

Япония иқтисодиётига тенг бойлик

Сўров хулосаларига кўра, дунё миллиардерларининг умумий бойлиги 5.5 триллион доллар экан.

Бу тахминан Япония иқтисодиётига баравардир.

Кўчмас бойлик, телекомунникация, медиа, технология ва улгуржи савдо асосий бойлик манбаи сифатида кўрилади, дея илова этилади Hurun Report журнали ҳисоботида.

Журнал ҳисоботини тайёрлаган гуруҳ раҳбари Руперт Ҳугеверфнинг айтишича, дунёдаги ўта бой инсонлар аслида рўйхатдагидан уч баравар кўп бўлиши мумкин, зеро баъзи миллиардерлар ўз бойликларини яширишади.

"Баъзи инсонлар атайлабдан ўз сарватларини яширишади... Чунки, улар ноқонуний йўллар билан бойиб кетишган," - деб айтган у. - "Баъзи миллиардерлар эса номлари ошкор бўлишини исташмайди."

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.