BBC navigation

Москвада ўзбек фуқароси отиб кетилган

Сўнгги янгиланиш 2 март 2013 - 10:00 GMT

Россияда меҳнат муҳожирларини ўлдириб кетиш ҳоллари тез-тез кузатилмоқда.

Россия матбуотига кўра, полиция шанба куни ўзбек миллатига мансуб киши номаълум одамлар томонидан отиб ўлдирилганини хабар берган.

51 ёшли киши камида олти марта ўқ еган. Мазкур воқеа юзасидан қидирув ишлари бошлангани айтилади.

Шунингдек полициянинг аниқлашича, ўлдирилган киши Москвага Самарадан поездда келган.

Баъзи хабарларга кўра, марҳумнинг ёнидан Ингушетия собиқ меҳнат вазири Алихон Зейхетовнинг ҳужжатлари топилган.

Гувоҳларнинг айтишича, ўқ узган шахс "Жигули" автомашинасида қочиб кетган.

Полицияга кўра, қотиллик буюртма бўлиши мумкин. Хавфсизлик ходимлари гувоҳлардан қотилни топишни тезлаштириш учун кўрганларини айтиб беришни сўраб мурожаат қилган.

Марҳумнинг меҳнат муҳожири бўлганлиги тахмин қилинмоқда.

Кейинги ойларда Россиядаги меҳнат муҳожирларининг ўлдирилиши ҳоллари кўпайгани кузатилган.

Аксарият қотилликлар миллатчилик томонидан ёки меҳнат муҳожирларининг ўзлари ўртасида келиб чиққан келишмовчиликлар сабабли содир этилгани хабар қилинган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.