BBC navigation

ҲРУ: Керри Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятига диққат қаратиши керак

Сўнгги янгиланиш 7 март 2013 - 17:09 GMT
Жон Керри

ҲРУ: "Жон Керри инсон ҳуқуқлари масаласида тил тишламаслиги керак"

Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти Қўшма Штатлар Давлат котиби Жон Керри "Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири билан учрашуви чоғи мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ абгорлашиб бораётган вазиятдан хавотир изҳор қилиши" кераклигини айтган.

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва бошқа қатор юқори мартабали ўзбек расмийлари 11-13 март кунлари Вашингтонга боришлари кутилмоқда.

Мазкур сафар Афғонистондаги ҳарбий амалиётлар боис АҚШ-Ўзбекистон билан алоқалари кучайиб бораётган бир пайтда кузатилмоқда.

Ҳюман Райтс Уотчга кўра, Ўзбекистон Афғонистондан олиб чиқиладиган Америка қўшинларига транзит ҳуқуқини бериши эвазига инсон ҳуқуқлари топталиши ҳолларига кўз юмишини истайди.

"Аммо, Жон Керри тил тишламаслиги керак", дейди ташкилотнинг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Стив Свердлоу.

"Қўшма Штатлар ўз фуқаролари асосий ҳуқуқлари доимий суиистеъмол қиладиган ҳукумат билан яқин ҳамкорликдан оз нарсага эришиши ва бу зарур эмаслигини билиши керак", дея қўшимча қилади у.

2014 йилда Афғонистондан жанговар қўшинларни бутунлай олиб чиқишга тайёргарлик кўриларкан, Америка билан бир қаторда Оврўпо Иттифоқига аъзо Британия, Олмония ва Франция каби қатор давлатлар ҳам Ўзбекистон ҳудудига эҳтиёж сезмоқда.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя этувчи гуруҳлар эса, мазкур эҳтиёж боис мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятга кўз юмилмаслиги кераклигини таъкидлашади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.