BBC navigation

АҚШ Ўзбекистондан нима истайди?

Сўнгги янгиланиш 12 март 2013 - 13:36 GMT

Медиа плейер

Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазири уч кунлик сафар билан АҚШга борган. Сўнгги пайтлар Америка ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро сафарлар анча қизиб қолган.Хўш, Америка Ўзбекистондан нима истайди?

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазири уч кунлик сафар билан АҚШга борган.

Вазир Давлат котиби Жон Керри ва бошқа АҚШ расмийлари билан учрашиши кутилади.

Сўнгги пайтлар Америка ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро сафарлар анча қизиб қолган.

Ўтган йили АҚШ вакиллар палатасининг махсус вакили Дана Рорабахер, ўтган ой эса АҚШ мудофаа вазирининг муовини Девид Седний Тошкентга сафар қилгандилар.

Хўш, Америка Ўзбекистондан нима истайди?

Суҳбатдошимиз АҚШда яшовчи сиёсий таҳлилчи Тошпўлат Йўлдошевга кўра, Ўзбекистон билан муносабатларда унинг минтақадаги муҳим стратегик ўрни эътиборга олинмоқда ва келажакка қаратилган режалар назарда тутилмоқда.

"Ўзбекистонга берилмоқчи бўлган аслаҳаларнинг турларига қараганда ҳам Афғонистон билан боғлиқ вазиятни Ўзбекистон ёрдами билан ҳали қилишга интилиш борга ўхшайди", дейди сиёсий таҳлилчи.

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.