BBC navigation

Дилмурод Саййиднинг укаси Обид Саидов: "Акамнинг аҳволи ёмон"

Сўнгги янгиланиш 19 март 2013 - 13:48 GMT

Медиа плейер

Навоий қамоқхонасида жазо муддатини ўтаётган журналист Дилмурод Саййид Тошкентдаги маҳбуслар даволанадиган "Сангород"га олиб келинган.

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Навоий қамоқхонасида жазо муддатини ўтаётган журналист Дилмурод Саййид Тошкентдаги маҳбуслар даволанадиган "Сангород"га олиб келинган.

Журналистни сўнгги бор бориб кўрган укаси Обид Саидовга кўра, бунга акасининг саломатлиги ёмонлашгани сабаб бўлган.

Унинг айтишича, Навоий қамоқхонаси тиббий бўлими акасига невроз хасталиги ташхиси қўйилган.

50 ёшли Дилмурод Саййид 2009 йил февралида Самарқанддаги маҳкама томонидан таъмагирликда айбдор, деб топилган ва 12 ярим йилга озодликдан маҳрум этилганди.

Маҳкамада у ўзига қўйилган айбларни рад этган ва журналистик фаолияти учун жазоланаётганини айтган.

Дилмурод Саййид қамалишидан олдин Собир Раҳимов туманидаги сил диспансерида рўйхатда турган.

Обид Саидов қамоқхонадаги шароит унинг аҳволи, соғлигига, албатта, қаттиқ таъсир қилгани, "52 килограмм"гача озиб кетганини айтади.

"Ҳолсиз бўлиб қолган анча, куч йўқ, қувват йўқ, ўтирган жойида қўллари қалтираб ўтирибди. Олдинги бориб келганимдан анча озган", дейди журналистнинг укаси.

Халқаро ташкилотлар, Ғарб давлатлари Дилмурод Саййид дохил сиёсий маҳкумларни озод қилишга чақириб келишади.

Ўзбекистон ҳукумати эса, бу мурожаатларга нисбатан жавоб қайтаргани йўқ.

2012 йил Конституция куни муносабати билан бир қанча маҳбуслар қамоқдан озод қилинган. Бироқ, бу галги авф ҳам журналист Дилмурод Саййидни четлаб ўтган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.