BBC navigation

Каримовнинг бетоблиги хусусидаги хабарлар рад этилди

Сўнгги янгиланиш 23 март 2013 - 13:22 GMT

Ўзбекистон Президенти девонидаги манбаълар Президент Ислом Каримовнинг юрак ҳуружи кечиргани ҳақида мухолифат нашрларида пайдо бўлган хабарларни рад этган.

РИА Новости агентлиги Президент котибиятидаги манбаънинг "Президент Каримов пайшанба куни инфаркт бўлгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди" деган сўзларидан иқтибос келтиради.

Кеча мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ Ҳаракати 75 ёшли Ислом Каримовнинг 19 март куни кечқурун кенг инфартга йўлиққани ҳақидаги хабар тарқатганди.

"Ўзбекистон Президенти, ҳар доимгидек бардам-бақувват ва унда ҳеч қандай бетоблик аломати йўқ" дея илова қилган Президент котибиятидаги манбаъ Россиянинг РИА Новости агентлиги билан суҳбатда.

Агентлик аввалроқ Президент девонидаги манбаънинг хориждаги мухолифат нашрларида пайдо бўлган хабарларни "уйдирма" деб атаган сўзларини ҳам келтирганди.

"Бу ҳойнаҳой, уйдирма. Чунки биз Каримовни 19 март куни кўрдик. У соппа-соғ эди" , деб айтган ушбу манбаъ.

Айни пайтда у Президент Каримовнинг юрак ҳуружига учрагани ҳақидаги хабарларни тасдиқлай ҳам, инкор ҳам эта олмаслигини айтган эди.

Сўнгги хабарда Президент Каримов атрофидагиларнинг унинг касаллиги инкор қилувчи сўзлари янада қатъийлашган эса-да, расман на Оқсарой ва на Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги бу борада ҳеч қандай хабар тарқатгани йўқ.

Кеча Ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби Одилбек Қайипбергенов Би-би-сининг сўровига Президентнинг касаллигидан хабари йўқлигини айтган.

Твиттерда фаол бўлган Гулнора Каримова кеча бир муддат кўринмаган, аммо кечга томон пайдо бўлган.

Бугун эса эрта соатлардан микроблог саҳифасида фаоллиги кузатилмоқда. Аммо, у ҳам отасининг касаллиги ҳақидаги хабарларга ҳеч қандай муносабат билдирмаган.

Бугун эрта соатларда қўйилган твитларидан бирида Каримова хоним "Табассум қилинг! Ахир Қуёш шунинг учун чиқади-ку..." деган сўзларни ёзган.

75 ёшли Президент Ислом Каримовнинг касаллиги ҳақидаги хабарлар бундан аввал ҳам пайдо бўлган, аммо кейинроқ тасдиғини топмаган.

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.