Ўзбекистон ноқонуний муҳожирликка қарши кураш битимига қўшилмоқчи

Image caption Сенат мажлисида қабул қилинадиган қонунларнинг ижроси қандай бўлади?

Бугун Тошкентда Ўзбекистон Сенати ялпи мажлиси бошланган.

Бундан олдин давлат оммавий ахборот воситаларида Сенат муҳокамасига 17 масала қўйилгани, улар орасида 7 та қонунни муҳокама этиш кутилаётгани хабар қилинган эди.

Бу қонунларнинг номлари - "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида" "Фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида", "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида", "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" деб номланиши хабар қилинган.

Маҳаллий матбуот Ўзбек сенаторлари муҳокамасига қўйилган 2 та қонунинг номини Сенат матбуот хизмати ошкор этмагани ҳақида хабар тарқатган.

Шунингдек, сенаторлар Ўзбекистон ва Жанубий Корея республикалари ўртасида ўтган йили сентябрида имзоланган битимни ратификация қилишлари кутилаётгани айтилган.

Бугун олинаётган хабарларга кўра, Ўзбек сенаторлари ноқонуний миграцияга қарши қаратилган халқаро битимни маъқуллаганлар.

Бу 1998 йилда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстилигига аъзо мамлакатлар ўртасида ўзаро ноқонуний муҳожирликка қарши курашда ҳамкорлик қилишни кўзда тутган шартнома.

Энди Ўзбекистон ўша шартномага қўшилиши учун овоз берилган, Ўзбекистон Президенти имзолаганидан кейин бу битим кучга киради.

Бугун сенаторлар йўлларда ҳаракатланишга оид қонунни, маҳалла ва маҳалла раислари фаолиятига бағишланган қонунлар учун ҳам овоз берганлар.

Сўнгги қонунлар муҳокамасида Ўзбек сенаторлари маҳалла тадбиркорликни ривожлантириш марказига айланиши тарафдорлари эканини урғулаганлари хабар қилинмоқда.

Бу мавзуда батафсилроқ