Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбек ёшларининг қандай умид ва армонлари бор?

Президент Каримов ўз нутқида Ўзбекистоннинг бугунги ёшларига бўлган муносабатга алоҳида эътиборни қаратишга уринди. Унинг айтишича, бугунги интернет даврида ўсиб етишаётган ёшлар "ҳамма нарсани тушунади".

Жаноб Каримов ёшлар хоҳиш-истагига етарлича эътибор бермаслик оқибати дея охирги икки йил давомида Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада юз берган "араб баҳори"га ҳам тўхталди.

"Арабистонда нима бўлди? Нимада, Мирсда нима бўлаяпти? Ливияда нима бўлди? Тунисда нима бўлди? Бошқа-бошқа нималарни оладиган бўлсак, нима бўлаяпти у ерда? Ёшлар норозилиги ҳисобидан бўлаяпти ҳаммаси. Ёшларни ўйлаш керак. Эй, болам, нима ҳақида ўйлаяпсан, қанақа армонинг бор, нимадан норозисан, деб сўраш керак", - деди Ўзбекистон президенти.

Ҳўш, Ўзбекистонда ёшлар эртанги кунларини қандай кўришаяпти? Уларнинг қандай армонлари бор? Би-биси бу савол билан фарғоналик ёш ҳуқуқбон Баҳодир Элибоевни суҳбатга тортди.