"Ўз-ўзини бошқарув органлари ҳақида"ги янги қонун нимани англатади?

Март ойида Парламент ва Сенат томонидан тасдиқланиб, матбуотда эълон қилинган янги қонунда айтилишича, маҳаллий ўз-ўзини бошқарув органларига ишбилармонлик фаолияти билан шуғулланувчи объектларнинг фаолиятини тартибга солиш салоҳияти берилади.

Яъни қишлоқ, овул ва маҳаллалар ҳудудларида иш юритувчи сартарошхона, оёқ кийимларини тузатиш устахоналри ва бошқа турдаги кичик корхоналарни ташкил этиш ва ёпиш, лозим бўлган вақтда кредит олиш жараёнида кафиллик қилиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Бундан ташқари маҳаллий кенгашлар аҳолини иш билан таъминлаш ишларига ҳисса қўшишлари лозимлиги ҳам айтилган.

Бу янги қонун маҳалла кенгашлари фаолиятидаги не қадар ўзгаришларни ангалатди.

Тошкентлик маҳалла фаолларидан бири Абдураззоқ Содиқовнинг Би-би-си билан суҳбатда айтишича, бу янги қонун маҳалла кенгашлари фаолиятида катта ўзгаришларга олиб келмайди.

Унинг айтишича, қонунда маҳалла кенгашларига хусусий тадбиркорлик ва кичик корхоналар фаолиятида иштирок этиш ҳуқуқининг берилиши у қадар катта янгилик эмас ва бу каби ҳуқуқ аввалалри ҳам кенгашларда бир маънода мавжуд эди. Ҳозирда бу ҳуқуқларнинг кенгайтирилиши эса коррупциянинг қулоч ёйишига туртки бериши мумкин.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди