АҚШ Давлат Департаментининг Ўзбекистондаги вазиятдан хавотирлари

Image caption Давлат Департаменти ҳисоботида Ўзбекистон қамоқхонларидан озод қилинганлиги айтилган беш маҳбус орасида Абдулазиз Дадахонов ҳам бор.

Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятига анчайин чуқур ва ҳар тарафлама назар ташлаган бу галги ҳисобот, Ўзбекистонни "Конституцияда президентлик тизими қайд этилган, лекин авторитар давлат", дея таъриф беришдан бошланган.

Унда айтилишича, ижроия ҳукумати президент Каримов назорати остидадир ва сиёсий саҳнада устуворлик қилиб, давлат бошқарувининг ҳамма бўлинмалари устидан деярли мутлақ назорат қилади.

Ҳисоботнинг асосий қисми шахс қадриятига ҳурмат ва турли эркинликларга эътибор қаратади.

2012 йили Ўзбекистонда давлат ва унинг органлари томонидан фуқароларни ноқонунуий ўлдирилишининг тасдиқланган ҳолатлари бўлмаганлигини айтилиб, лекин айни ҳолда тасдиқланмаган ҳолатлари тилга олинган.

Масалан, Қашқадарё вилдоятида пахта даласидан кетмоқчи бўлган 18 ёшли Навруз Исломов мисоли келтирилган. Хабарларда унинг милиция ходими томонидан калтакланганидан сўнг оламдан ўтгани айтилганди, лекин расмийлар бу ҳодисада милициянинг қўли борлигини рад этишган.

Бундан ташқари декабр ойида Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшаган 40 ёшли Шовкатжон Нурматовнинг жасади қамоқхондан келтирилиб, яқинларидан зудлик билан ҳеч қандай текширувларсиз дафн этилиши талаб қилинганлиги ҳам қайд этилган. Ҳисоботда яна қамоқхонада вафот этган қатор маҳбуслар ҳақида батафсил маълумот йўқлиги қайд қилинган.

Шунингдек, Давлат Департаментига кўра, Ўзбекистонда қийноқлар ва ноинсоний муносабат мамлакат қонунларида тақиқланган бўлса ҳам, ҳуқуқ тартибот органлари ва хавфсизлик ходимлари ҳибс остидагиларни мутассил равишда калтаклаб, тазйиқ остига олишади.

Ҳисоботда айтилишича, расмийлар бу ҳолатлар юзасидан йил мобайнида тўрта жиноий иш очилганлигини маълум қилганлар, лекин бу жараёнлар нима билан тугагани ва биронта милиция ходимининг жавобгарликка тортилганми йўқлиги борасида маълумот йўқ.

Бунга қўшимча расмийлар, ҳуқуқ тартибот органлари ходимларининг ўз мансабларидан суистеъмол қилишлари, порахўрлик, қаллоблик ва ўғриликка қўл урганлари юзасидан 364 жиноий иш ҳам очган эканлар, лекин уларнинг ҳам биронтасининг натижаси маълум эмас.

Бундан ташқари Ўзбекистон қамоқхонларидаги шароитлар ўта оғир ва маҳбуслар ҳаётига таҳдид солувчи даражада, дея таърифланган.

САВОЛ: Хабар агентликлари ҳисоботда бир қатор диний ва сиёсий айблар билан қамалган шахснинг озод қилингани айтилганига эътибор қаратишган, бу ҳақда нималар дейилган?

Ҳа, АҚШда ўқиб келган Абдулазиз Дадахонов дохил беш нафар маҳбуснинг озод этилганлиги ҳисоботда бир жумла билан тилга олинган. Лекин айни вақтда бу каби айблар билан қамашлар давом этаётганлиги ёда аввал қамалганларнинг муддатлари узайтирилаётган ҳоллари келтириб ўтилган.

Масалан, Қозоғистондан эктрадиция қилинган 28 киши орасида бўлган Шерзод Шерназаровнинг диний эктремизмда айбловлар билан 9 йилга, "Эзулик" жамияти аъзоси Эркин Қўзиевнинг 3 йилга ҳукм қилинишлари Давлат Департаменти ҳисоботида тилга олинган.

Ҳисоботнинг яна бир йирик боби шахс эркинликлари ҳақида бўлиб, унда айтилишича, мамллакат қонунлари матбуот ва сўз эркинлигини таъминлашига қарамай Ўзбекистонда ҳукумат бу амалларни ҳурмат қилмайди ва эркинликларни қатъий равишда чеклаб келади. Бу хулосага далил сифатида ҳисоботда қатор мисоллар келтирилган.

Айни дамда Ўзбекистонда тузум юмшамоқда деган фикрлар ҳам айтила бошланган. Беш кишининг озод қилиниши ҳам шу жараённинг бир қисми сифатида кўрилиши мумкин.

Ҳали бир неча ҳафта илгари эса, 14 йил қамоқда ўтирган ёзувчи Мамадали Маҳмудов ҳам кутилмаганда озод қилинди.

Айни ҳолатларни Ўзбекистондаги ўзгаришлар аломати деб аташ мумкинми?

Суҳбатдошимиз Париждаги жамиятшунос Камолиддин Раббимов:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бу мавзуда батафсилроқ