Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

18 га тўлмаганни тўй қилганлар жазоланади

Image caption Ўзбекистонда қизларни ёш узатиш кўп учрайди

Ўзбекистон матбуотида хабар берилишича, никоҳ ёшига етмаганлар билан оила қурганларга қарши қўлланадиган жазони кескинлаштирувчи қонун кучга кирган.

Эндиликда никоҳ ёшига етмаганлар билан турмуш қурган киши 30 минимал ойлик маош миқдорида жаримага тортилиши ёки ҳатто уч ойгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Вояга етмаган қизини турмушга берганлар учун ҳам деярли шунга ўхшаш жазо белгиланган. Ҳозир ўқув юртларида ота-оналар ўз қизларини ўқишни битирмагунча турмушга узатмайман мазмунда тилхат ҳам ёзиб беришмоқда, деган хабарлар бор.

Ҳозир Ўзбекистонда никоҳ ёши 18 ҳисобланади.

Ўзбекистонда қизларни ёш турмушга узатиш ҳолларини камайтириш учун шундай чора-тадбирга қўл урилаётгани айтилади.

Аммо вояга етмаган қизларни турмушга бериш мамлакатда қанчалик кенг тарқалган? Бу ҳақда ҳуқуқ фаоли ва журналист Малоҳат Эшонқулова билан суҳбатлашдик: