Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистондан ноқонуний пуллар қандай олиб чиқиб кетилади?

Ўзбекистон ва Россия статистика идораларининг икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмига доир бир-биридан фарқли икки хил рақамларни эълон қилиши таҳлилчиларда саволларни пайдо қилган.

Президент Каримовнинг Россияга ташрифи арафасида Ўзбекистон томони 2012 йилдаги товар айирболаш ҳажмини 7.6 миллиард доллар деб эълон қилган бўлса, Россия тарафига кўра бу рақам 3.7 миллиард долларни ташкил этган.

Ўртада қарийб 4 миллиард доллар маблағнинг йўқолиб қолганига эътибор қаратган Узметроном нашри бу маблағлар хориждаги оффшор ҳисобларга олиб чиқиб кетилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилган.

Миллионлаб долларлик иқтисодий жиноятларни текширган Тошкент шаҳар прокуратурасининг собиқ терговчиси Ботир Ҳусайиновга кўра, бу ҳақиқатдан узоқ эмас.