Россиядан ўлиб келаётган хоразмликларнинг сони ортмоқда

  • 26 Май 2013

Хоразмдаги Нажот инсон ҳуқуқлари гуруҳининг айтишича, шу йил бошидан буён вилоятга Россиядан 14 нафар меҳнат муҳожирларининг жасади келган.

Уларнинг энг сўнггиси хонқалик Гулсанам исмли 26 яшар келинчакнинг жасадидир.

Муҳожирлар ўлимининг сабаблари борасида уларнинг оилалари кўпинча ҳеч нарса билишмайди.

Маҳаллий ҳокимият эса на жасадларни олиб келишга ёрдам беради ва на боқувчисиз қолган оилаларга ижтимоий кўмак кўрсатади.

Инсон ҳуқуқлари фаоли Ҳайитбой Ёқубовга кўра, сўнгги пайтларда Россиядан ўлиб келаётган хоразмликларнинг сони ортган.

Бу мавзуда батафсилроқ