Баҳс: Ўзбекистондаги сиёсий меросхўрлик масаласи

Ўзбекистон Президентининг собиқ маслаҳатчиси Рафиқ Сайфуллин Президент Каримовнинг ўрнига ким келишидан қатъий назар, унинг сўнгги 20 йилда олиб борган сиёсатини давом эттиришини айтган.

Ўзбекистон ҳукуматига яқин сиёсатшуноснинг Central Asia Monitor нашрига айтишича, Президент Каримовнинг ўрнига даъвогарлик қиладиганлар кўп. "Ким келишидан қатъий назар, Ўзбекистон дунёвий ва демократик ривожланиш йўлида давом этади", деган жаноб Сайфуллин.

Ўзбекистондаги сиёсий меросхўрлик масаласи шу кунларда интернетда пайдо бўлган икки йирик мақоланинг асосий мавзуси бўлган. Уларда муаллифлар- мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ Ҳаракати мувофиқлаштирувчиси Намоз Нормўмин ҳамда "Бирлик Халқ Ҳаракати партияси" раисининг ўринбосари Пўлат Охуновлар мамлакатдаги сиёсий жараёнларнинг ривожига доир ўз қарашларини баён этишган.

Мухолифат вакилларидаги муштарак нуқта Президент Каримов истеъфо бериши керак, деган фикрдир. Биз муаллифларни суҳбатга тортдик ва аввалига Пўлат Охуновдан Каримов нима учун истеъфо бериши керак, деб сўрадик.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бу мавзуда батафсилроқ