Ўзбекистонда ўқитувчилар дала ишларига сафарбар этилаяпти

Ўзбекистонда давлат бюджетидан маош олувчи ходимларнинг оммавий равишда дала ва бошқа юмушларга жалб этилаётгани борасида хабарлар келмоқда.

Норасмий Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти тарқатган хабарда айтилишича,шу кунларда Намангандаги мактаб ўқитувчиларидан пилла мавсуми учун дея 40 минг сўмдан пул йиғиб олинмоқда.

Сўнгги йилларда болалар меҳнати учун халқаро танқидлар остида қолган Ўзбекистонда катталар оммавий равишда дала ишларига сафарбар этилаяпти.

Намангандан ҳуқуқ фаоли Зоҳиджон Зокировнинг айтишича, ўқитувчилар мажбурий меҳнатдан норози, аммо уларнинг шикоятини тинглайдиган одам йўқ.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бу мавзуда батафсилроқ