Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистон: автомобиллар нархи ошди, олдинроқ сотилганларига ҳам қўшимча пул сўралмоқда

Ўзбекистонда "GM Uzbekistan" ишлаб чиқараётган автомобиллар нархини оширган.

"Ўзавтосаноат" акциядорлик ширкати мамлакатдаги автосалонлар нархлар кўтарилиши муносабати билан инвентаризация учун ёпилганини ҳам қайд этган.

Июл ойида нархлар ошиши борасидаги гап-сўзлар аллақачонлардан бери пайдо бўлган.

Ҳатто, сотувчилар панд еб қолмаслик учун машиналари учун белгилаб қўйилган нархларни олиб қўйишгани ҳақида хабар берилганди.

Би-би-си қўлга киритган ҳужжатларга кўра, Матиз, Ласетти ва Дамас русумидаги энг оммабоп машиналар нархлари 30 фоизга қадар, бошқалари 9 фоиздан 16 фоизгача кўтарилган.

Бундан ташқари, нархлар ошмасдан аввал машина ҳақини тўлаб қўйганлардан ҳам энди янги нархларга мувофиқ қўшимча пул талаб қилинмоқда.

Биз худди шу ҳолатни бошидан кечирган ўзбекистонлик билан суҳбатлашдик: