Uzwebiston: Facebookда ўзбек адиблари чиқишлари

  • 11 Июл 2013
  • изоҳлар
Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Ўзбек журналистининг айтишича, Яқин Шарқдаги можаро ортида халқаро ноҳукумат ташкилотлари турибди

Ўзбек шарҳловчиси Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги можаролар учун “баъзи халқаро ноҳукумат ташкилотлари"ни айблади. “Правда Востока” газетасининг 9 июл сонида чоп этилган “Рангли инқилоблардан интернет инқилобларигами?" номли мақолада журналист Абдували Сойибназаров жумладан шундай дейди:

"Баъзи нотижорий ва ноҳукумат ташкилотлар бу жараёнда муҳим рол ўйнашди. Уларнинг фаолияти халқаро ва минтақавий хавфсизликка таҳдид солади ва хавотир уйғотади.” Муаллифнинг иддао қилишича, интернетдан, айниқса Facebook ва Twitter каби ижтимоий тармоқлардан унумли фойдаланган бундай ноҳукумат ташкилотлар "қудратли мобиллаштирувчи кучга” айланишмоқда.

Марказий Осиё ҳозирча сунъий барқарорликдан баҳраманд бўлмоқда

Исломдаги радикал оқимлар ҳақида фикр юритган Покистоннинг “The Nation” (“Миллат”) газетасидан Мунир Акрамнинг ёзишича: "Марказий Осиё ҳозирча сунъий барқарорликдан баҳраманд бўлмоқда”. Унга кўра бундай “сунъий барқарорлик”нинг сақланиб қолишига Ўзбеекистон ва Қафқозда таъқибга учраган Исломий ҳаракатлар Афғонистон ва Покистонда жанг қилишмоқда. Мунир Акрамнинг ишонишича, бу ҳаракатлар турли ҳадафлар, жумладан ўз мамлакатларига қарши қаратиш мумкин бўлган “ёлланма кучлардир”.

Унга кўра, Афғонистонда тинчликни ўрнатиш ҳарактларининг қандай натижа топиши Марказий Осиё келажак тақдирини белгилаб бериши мумкин. Журналист мусулмон дунёсидаги ҳар бир инқирозни маълум мамлакат юритган сиёсат сабаб бўлаётганини ёзади. Мунир Акрамнинг фикр билдиришича, қуролли ҳарактлар бир неча асрдан буён давом этаётган ғарб колониализмига, Фаластин, Кашмир, Чеченистон ва бошқа минтақаларда мусулмонларга нисбатан адолатсиз муносабатнинг давом этаётганига ва мусулмон ҳукмдорларнинг адолатсиз сиёсатига мусулмонларда шаклланган ғазаб инъикосидир. “Мусулмонлар ғазаби ҳам ички ва ҳам ташқи “душманлар”га қаратилган,” – дея хулоса қилади покистонлик журналист.

Россиянинг Қозон шаҳрида ўтган Дунё Ёзги Универсиадасида Ўзбекистон миллий жамоаси яна бир бронза медални қўлга киритди.

Вазни 69 килограмгача бўлган тош кўтарувчи аёллар ўртасида ўтган мусобақада ўзбекистонлик Манзурахон Мамасолиева учинчи ўринни эгаллади. Мамасолиева жамъи 222 кг (97+125) тош кўтарди. Универсидада Ўзбекистон миллий жамоаси ҳаммаси бўлиб 16 медални қўлга киритди.

Исроил ва Ўзбекистон болалар мослашувида ҳамкорлик қилади (UzDaily.com)

Ўзбекистондаги Исроил элчихонасининг хабар беришича, ушбу элчихона Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази билан ҳамкорликда гидротерапия соҳасида янги дастурни йўлга қўйган. Республика маркази Исроилдан юборилган сунъий мослама асосида бемор болаларни даволаш бўйича Ўзбекистонда биринчи гидротерапия бассейнини қурган. Ортидан Исроил мамлакат Гидротерапия Ассоциацияси бошлиғи Каролин Барматзни Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ходимлари учун қатор машғулотлар ўтказиш учун Ўзбекистонга юборган.

“Шеър сеҳри”

Ва ниҳоят Хуршид Даврон ўзининг Facebook саҳифасида “Шеър сеҳри” рукни остида бир қанча замонавий ўзбек шоирларининг Youtube порталига жойлаштирилган чиқишларини эълон қилди. Улардан бири шоир Усмон Азимдир:

http://www.youtube.com/watch?v=OlYlaUhrtiw&feature=youtu.be&a

Усмон Азим – ҳозирги ўзбек шеъриятининг энг ёрқин намояндаларидан бири. У Сурхандарё вилоятининг Бойсун туманида туғилган. Усмон Азим нафақат шоир, балки “Жоду” ҳикоялар тўплами, “Кундузсиз кечалар”, “Бир қадам йўл”, “Алпомишнинг қайтиши” сингари пъесалар, “Севги”, “Алпомиш” каби киносценарийларнинг ҳам муаллифи сифатида машҳурдир.