"Капиталбанк" рейтинги нима учун туширилди?

"Standart and Poor" халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистондаги "Капиталбанк" рейтингини бир поғонага туширди.

Агентлик томонидан чиқарилган баёнотда айтилишича, "Капиталбанк" рейтинги "В" дан, яъни "заиф" дан минус "В"га, яъни "ўта заиф"га туширилган.

S&P га кўра, "Капиталбанк" Ўзбекистонда пул ўтказмаларини таъминловчи етакчи банклардан бири бўлиб, бозорнинг чорагини эгаллаган.

У шунингдек хорижий валюта жамғармалари учун ҳам етакчи банк экан.

Бу каби йирик банк рейтинги туширилиши нимани анлатади ва умуман банклар учун бу рейтинглар нимаси билан муҳим?

Иқтисодий шарҳловчи Анвар Ҳусаиновнинг айтишича, банклар учун бу каби халқаро агентликлар рейтинглари аҳамияти жуда катта.

"Юқори рейтингга эга банклар бошқа йирик банклардан ёки халқаро молия ташкилотларидан пастроқ устама фоизлар билан қарзлар олиш имтиёзларига эга бўладилар", дейди таҳлилчи.

Таҳлилчига кўра, "Капиталбанк" рейтингининг туширилганлиги унинг охирги йил мобайнида фаолияти у қадар ҳам самарали бўлмаганидан далолат беради.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бу мавзуда батафсилроқ