SMS-хабарлардан ким хавотирда?

Ўзбекистон телевидениеси мобил телефонлардан SMS-хабар юбориш зарарларидан огоҳлантирувчи махсус кўрсатув намойиш этган.

"Ўзбекистон" телеканалининг махсус кўрсатувида SMS-хабар Ғарб маданиятининг унсури экани айтилади, бу нарса ёшларнинг руҳий камолоти ва саводига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги айтилади.

Кўрсатув "SMS-саводсизлик томон қадам", деб номланган.

Унда мобил телефон орқали хабар юбориш пайтида ҳар хил алфавитдаги ҳарфларни аралаштириш, имло ҳамда талаффуз қоидаларини инкор этиш ва сўзларнинг ўрнига рус тилида смайлик деб қабул қилинган суратчалардан фойдаланиш тобора оммалашиб бораётгани танқид қилинади.

Бу эса ёшларнинг саводхонлигига салбий тъасир кўрсатаётгани айтилади.

Бундан олдин Ўзбек матбуотида Валентин кунини нишонлашга қарши, ёшларни зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш ва мобил телефонлар зарарига бағишланган мақола, кўрсатув ва эшиттиришлар эълон қилинган.

Таҳлилчиларга кўра, кўпинча "Ғарбона қадрият"ларга қарши намойиш этиладиган кўрсатувлар Ўзбекистон ҳукумати буюртмаси асосида тайёрланади.

Бу каби тақиқлар чақириғида айрим кузатувчилар Ўзбекистон ҳукуматининг эркинликларни янада чеклаш интилишларини кўрадилар.

Хўш, бугунги замонда SMS-хабар тарқатишни тўхтатиш мумкинми?

Биз бу саволни Интернет ва замонавий технологиялар бўйича эксперт, мустақил журналист Қудрат Бобожонга бердик.

Қудрат Бобожонга кўра, агар Ўзбекистон ҳукумати хоҳласа, SMS-хабарни тўхтата олади.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бу мавзуда батафсилроқ