Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Фарғона банкларида хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Image caption Фарғона банкларига кираверишда назорат кучайтирилган

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот ходимлари Фарғона шаҳрида икки милиция ходимини ўлдириб кетган номаълум қуролли шахсларни топиш бўйича кенг қамровли қидирув ишларини бошлашган.

20 июлдан 21 июлга ўтар кечаси номаълум қуролли шахслар "Ҳамкорбанк"нинг Фарғонадаги шўъбасига ҳужум қилиб, у ердан йирик миқдордаги маблағни ўмаришга уринганлар ва уларга қаршилик қилган банкнинг икки соқчисини ҳалок этганлар.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари мукофот эвазига қотиллар ҳақида маълумот беришни сўраб аҳолига мурожаат қилишган.

Фарғоналик ҳуқуқбон Баҳодир Элибоев шу кунларда шаҳарда зоҳиран осойишта кўринса-да, маҳаллий банкларда хавфсизлик чоралари кучайтирилганини айтади.

Милиция ходимлари ҳалок этилган "Ҳамкорбанк" биноси, Фарғонани қайта қуриш давлат режасига мувофиқ, шаҳарнинг бошқа жойига кўчирилган.

Баҳодир Элибоевнинг маҳаллий банклардан бирида соқчилик қилаётган милиция ходимларига иқтибосан айтишича, ҳозирга қадар ҳужумчилар тутилмаган, бироқ уларнинг тахминий робот-сурати тузилган.

Би-би-си Баҳодир Элибоев билан суҳбатлашди.