Россияда муҳожирлар қийноққа тутилган видеолар кўпаймоқда

  • 2 Август 2013
Image caption Россиядаги кўпгина ёшлар ва ҳатто полициянинг ўзи ҳам ксенофобик ҳисларга мойиллиги айтилади.

Интернетдаги қатор ижтимоий тармоқлар ва блогерлар платформаси "Живой Журнал"да Россиянинг Свердловск минтақасида Ўзбекистонлик муҳожирнинг миллатчилар томонидан қийноққа тутилиши ҳақида видео ва фотолавҳа чоп этилган.

Дегтерев номи остида бу материалларни чоп этган шахснинг айтишича, ўзбекистонликни қийноққа тутганларнинг ўзи унинг оқибатда оламдан ўтган бўлиши мумкинлигини тахмин қилганлар.

Ушбу видео ва фотосуратларнинг ҳақиқийлигини текширишнинг ва муаллиф билан мулоқот қилишнинг имкони бўлмади, лекин Миграция ва Ҳуқуқ маркази раҳбари Светлана Ганнушкинанинг айтишича, бу каби материаллар охирги вақтда тез-тез пайдо бўлмоқда:

Светлана Ганнушкина: Бизга бу каби материаллар тез-тез учраб туради. Бундан ташқари бизга бу каби муносабатга дучор бўлган кўплаб иноснлар мурожаат қилиб келадилар. Бизга мурожаат қилганлардан жуда кам қисми у ёки бу турдаги зўравонлик ё-да ҳақоратга учрамаган. Манf яқинда бизга бир аёл мурожаат қилди. Унинг турмуш ўртоғини охирги кунларда турли бозорларда ўтказилаётган рейдлар чоғида қўлга олинган. Икки-уч кун ундан умуман дарак бўлмаган. Биз уни ҳамма милиция бўлинмаларидан қидирдик. Биронтасида у киши ўша ердалигини айтишмади. Бир неча кундан кейин эса у калтакланган ва нарсалари ўмарилган ҳолда уйга қайтган. Милициянинг ўзи уни бу аҳволга солган. Шунинг учун бу каби ҳодисалар рўй берганда одамлар шикоят қилишга ҳам ҳаракат қилишмайди, чунки ҳуқуқ-тартибот органларининг ўзи буамалларда иштирок этаётганлардан бўлиб чиқмоқда. Умуман олганда миллатчилик охирги вақтларда жуда кучайган, баъзи ҳолларда миллатчилар ҳатто фойдали иш қилишаётганига ишонишади ҳам. Бу ўз навбатида сиёсатчиларнинг изҳоротлари билан қўлланмоқда, улар такрор-такрор муҳожирлар орасидаги жиноятчиликнинг юқорлиги ҳақидаги рақамларни келтирадилар. Аслидида эса бундай эмас. Россия бўйлаб муҳожирлар томонидан қилинган жиноятлар фоизи охирги йилларда ўзгаришсиз 3 фоиз атрофида бўлиб келмоқда, Москвада эса бу кўрсаткич баландроқ , лекин барибир ўзгаришсиз.

Би-би-си: Мана сиз милицияга ишонч йўқ шунинг учун одамлар бу каби ҳолатлар ҳақида шикоят қилмайди, дедингиз. Лекин милициянинг ўзи бу каби материаллар пайдо бўлган вақти, жиддий эътибор қаратиб, аслми-йўқлигини тешириш, ҳақиқий бўлса айбдоралрни топиб, жазолашга ҳаракат қиладими?

Светлана Ганнушкина: Умуман олганда йўқ. Афсус билан шуни айтиш керакки, полициянинг ўзи бу каби амалларга, ксенофобик ҳисларни изҳор этишга мойил. Биз бу каби амалларга мойиллар қаторига ёшларни ва полиция ходимларини ҳам киритганмиз. Ёдингизда бўлса бундан бир неча йил аввал бир тожикистонликнинг бошини танасидан жудо қилингани туширилган видео пайдо бўлганди. Ўшанда биз полицияга ариза бергандик, улар бизга видеонинг ҳақиқийлигини текшираётганлари ҳақида жавоб беришди. Бир йилдан кейин видео ҳақиқий эканлиги ҳақида бизга айтишди, жиноий иш очилди. Лекин кейинчалик бу ишга масъулларниннг шахсини аниқлаш иложи йўқ, деб айтилиб, жиноий иш тўхтатилди.

Би-би-си: Сиз бу каби материаллар тез-тез пайдо бўлиб турибди, дедингиз. Уларнинг қанча қисми ҳақиқий эканлигини айта оласизми?

Светлана Ганнушкина: Бу ҳақда бирон нарса айтиш қийин. Лекин мен тилга олган даҳшатли видео ҳақиқий бўлиб чиққан бўлса, бошқалари нимага ҳақиқий бўлмасин. Бу каби қалбаки видеони қилиш кимга керак. Қирғиз қизларининг қирғиз йигитлари томонидан калтакланиши туширилган видео ҳам чиққанди. Гўёки бу қизлар йигитлар истаган йўлда тутишмаган ўзларини. Бу борада ҳам ҳеч ким текширув ишлари олиб бормади.

Би-би-си: Сиз бу каби материаллар тез-тез пайдо бўлмоқда, дедингиз. Бунга нисбатан бирон чоралар кўрилиши керак деб ўйлайсизми? Ёки бу ҳеч бўлмаса шу йўл билан бўлаётган ҳодисаларни омма эътиборига етказиш чорасими?

Светлана Ганнушкина: Биласизми бу каби материаллар ижтимоий тармоқлараг чиқиб келаётгани муҳим эмас, муҳими бу нарсалар ҳаётда содир бўлаётганидир. Ва муҳими шуки, ҳеч ким бунга қарши жиддий курашга киришаётгани йўқ. Мен сизга бошқа бир мисолни келтирай. Мен дохил қатор инсон ҳуқуқлари ҳамкасбларимни бир мунча муддат аввал ҳудди шу йўлда ўлим жазосига ҳукм қилиб, интернетга қўйишганди. Менинг ҳамкасбларим бу борада покуратурага ариза юборишди. Прокуратура аризани ФСБга оширибди. ФСБ бу пўписалар жиддий деган жавобни берди. Иш прокуратурага қайтарилди, жиноий иш очилиб, у ҳам тўхтатилди.