Ҳинд армиясида жанжал: зобитлар ўзбекистонлик фоҳишалар билан видеога тушган

Ҳиндистон оммавий ахборот воситаларида таниқли ёзувчи ва сиёсатчи фарзанди Абхишек Верманинг қамалиши тафсилоти очиқлаб борилмоқда.

Абхишек Верма қурол-яроғ савдогари бўлган.

У Ҳиндистон Ҳаво Кучлари(Indian Air Force- IAF)нинг хизматдаги ва собиқ зобитлари Ўзбекистондан борган фоҳишалар билан жинсий алоқаларга киришганларини видео тасвирга олган.

Шаҳвоний саҳналар акс этган видеокассетанинг узунлиги 3 соатни ташкил қилган.

Абхишек Верманинг собиқ ҳамкасби С Эдмондс Аллен Ҳиндистон Мудофаа вазири АК Энтонига мактуб йўллаган.

Ва бу мактуб тафсилоти Ҳиндистон рўзномаларига маълум бўлган.

Мактубда зобитлар фоҳишалар билан 2010 йилнинг май ойида Деҳлидаги Васант Кунж меҳмонхонасида бўлганлари айтилган.

С Эдмондс Алленнинг ёзишича, бу видео билан Абхишек Верма Ҳиндистон ҳарбийларига мўлжалланган учоқ олди-бердисига алоқадор кишиларга босим ўтказишни мақсад қилган.

Ҳиндистоннинг рўзномалари Абхишек Верманинг қурол-яроғ савдоси билан шуғулланадиган ширкатига мурожаат қилганларида, улар бу гаплар ёлғон, дея инкор этганлар.

Ҳиндистондаги қудратдаги Конгресс партиясининг собиқ аъзоси ва таниқли ёзувчи Срикант Верманинг ўғли Абхишек ҳозир ҳибсда сақланмоқда.

Унга бир неча айбловлар, шу жумладан махфий ҳужжатларни қўлга киритиш айблови ҳам илгари сурилган.

Бу мавзуда батафсилроқ