Шукрулло: Ислом Абдуғаниевич, сизга халқ дардини айтиб тураман

  • 1 Сентябр 2013

Ўзбекистон мустақилликнинг 22-санасини нишонламоқда.

31 август куни Тошкентнинг Алишер Навойи боғида ўтган расмий тантанада Президент Ислом Каримов одатдагидек мустақиллик йилларида Ўзбекистон эришган ютуқларни бирма-бир санаб ўтган ва мамлакат демократик, ҳуқуқий давлат қуриш йўлидан оғишмай бораётганини урғулаган.

Президент Каримов ўзбекистонликларни яна бир бор ҳушёрликка чақирган, мамлакатдаги тинчликни асраш муҳимлигини таъкидлаган.

"Бугун биз бошимиздан кечираётган нотинч ва таҳликали замонда турли минтақаларда, ён-атрофимизда қарама-қаршилик ва қонли тўқнашувлар тобора кучайиб бораётганини кўриб, кузатиб, беғамлик ва бепарволикка йўл қўймасдан, ҳушёрлик ва уйғоқлик билан яшашни ҳаётнинг ўзи барчамиздан талаб этмоқда", деган Президент Каримов.

Таниқли адиб, Ўзбекистон Халқ шоири Шукрулло мустақилликнинг илк йилларида Президент ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши аъзоси бўлган.

Би-би-си устоз адиб билан боғланиб, мустақиллик байрами кунида унинг кўнглидан нималар кечаётгани ҳақида сўради.

Бу мавзуда батафсилроқ