Лола Каримова-Тиллаевани бунчалик ошкораликка нима ундади?

Президент Ислом Каримовнинг иккинчи қизи Лола Каримова-Тиллаеванинг Би-би-си Ўзбек хизматига интервьюси ўзининг очиқ ва ошкоралиги билан ажралиб туриши оммавий ахборот воситалари томонидан ҳам, Интернет ижтимоий тармоқларидаги муштарийлар томонидан ҳам эътироф этилмоқда.

Бундай очиқлик яқин йилларда Марказий Осиё мамлакатларидаги раҳбарларининг оилалари аъзолари орасида ҳам кузатилмаган.

Хўш, Каримова-Тиллаева хонимнинг бундай ноқулай саволларга жавоб бериши нимадан далолат беради?

Би-би-си ушбу савол билан АҚШда истиқомат қилаётган собиқ дипломат Тошпўлат Йўлдошев ва Франциядан сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимовни давра суҳбатига таклиф этди.

Суҳбат бошидаги биринчи савол, энг аввало бу интервьюнинг қайси нуқталарини сиз аҳамиятли, деб топдингиз, деган савол бўлди.

Давра суҳбатини Тошпўлат Йўлдошев бошлаб беради.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бу мавзуда батафсилроқ