"Дилмурод Сайид Тошкентдаги маҳбуслар шифохонасига ўтқазилган"

  • 5 Октябр 2013
Image caption Қариндошлари Дилмурод Сайиднинг саломатлигидан хавотир билдириб, халқаро жамоатчиликдан ёрдам сўрамоқда.

Ўзбекистонлик журналист ва инсон ҳақлари фаоли Дилмурод Сайид яқинларининг хабар қилишларича, Навоий вилоятидаги қамоқхонада сақланаётган фаол Тошкентдаги маҳбуслар шифохонасига ўтқазилган.

Навоий вилоятига борган укасига Дилмурод Сайид билан учрашишига рухсат берилмаган, жазони ижро этиш маъмурияти унинг Тошкент шифохонасига юборилганини айтишган.

Қариндошлари Дилмурод Сайиднинг саломатлигидан хавотир билдириб, халқаро жамоатчиликдан ёрдам сўраган.

Ўзининг танқидий мақолалари билан танилган журналист Дилмурод Сайид 2009 йил февралида ҳибсга олинган, Самарқанддаги маҳкама журналистни таъмагирлик, катта миқдорда пора талаб қилишда айбдор деб топиб 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этган эди.

(Журналист билан қамоқхонада учрашишга бораётган рафиқаси Барно Жуманова ҳамда беш ёшли қизи Рухшона 2009 йил ноябрида Тошкент-Самарқанд йўлидаги автоҳалокатда нобуд бўлганлар.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинликлари ташкилотлари Дилмурод Сайиднинг қамалишини қоралаганлар.

Бу мавзуда батафсилроқ