UzWebiston: Навоийлик аёл 59 ёшида паспортлик бўлди

Image caption Ўзбекистонда паспорт билан боғлиқ муаммолар жуда кўп.

Навоий вилоятининг Томди туманида яшовчи Бодом Эржонова фуқаролик паспортини 59 ёшида олишга муяссар бўлди, деб хабар беради Ўзбекистондаги интернет нашрлар.

Гап шундаки, Бодом Эржонованинг туғилганлик гувоҳномаси умуман йўқлиги сабаб, узоқ йиллар паспорт ололмаган.

Чўпон оиласида катта бўлган Бодом Эржонова Ўзбекистон фуқаролигини тасдиқлайдиган ҳужжат бир кун керак бўлиши у турмуш қурганида ҳам ҳеч кимнинг хаёлига келмаган.

Лекин нафақа учун ҳужжатларни расмийлаштириш керак бўлганда, навоийлик онахонда ҳеч қандай ҳужжат йўқлигини маълум бўлган.

Ўзбекистон интернет сайтларининг ёзишича, Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳар фуқаролик маҳкамаси Бодом холанинг аризасини кўриб чиққан.

Маҳкама Республика Фуқаролик-процессуал кодексининг 283-моддасига асосан Бодом Эржонова паспортлик бўлган.

Бу каби ҳодиса Ўзбекистонда илгари юз бермагани айтилади.

Лекин Ўзбекистонда паспорт билан боғлиқ муаммолар жуда кўплиги, одамлар паспорт бўлимларидаги қоғозбозлик ва порахўрлик туфайли ойлаб паспортини ололмаётгани ҳақида шикоятлар доим мавжуд.

Биометрик паспорт учун ҳужжат топширган жиззахлик фуқаронинг билдиришича, бир неча ой кутишдан сўнг яна эски нусхадаги паспортни олишига тўғри келган.

Паспорт бўлимидагилар унга биометрик паспорт бериш ишлари вақтинча тўхтатилганини маълум қилишган.

Қаршилик онахонга кўра, икки ой муддатда ниҳоят қўлига олган паспортни.

Паспорт столдаги қизга 50 доллар бериб, ўн кунлар ичида паспортлик бўлганини айтади тошкентлик суҳбатдошимиз.

"Паспорт зарурлар таниш-билиш, пул билан ишларини тез битиришяпти, зарур бўлмаганлар ойлаб кутишларига тўғри келяпти", дейди у ҳам.

Ўзбекистонда биометрик паспорт олишнинг биринчи босқичи 2011 йили бошланган, 2013 йил март ойидан биометрик паспорт оммавий равишда берилиши айтилганди.

Бироқ паспорт алмаштириш идораларининг бу вазифага тайёр эмаслиги, вилоятлардаги паспорт столларида узундан-узоқ навбатлар, норозиликлар ва турли муаммоларни келтириб чиқарган.

Бу мавзуда батафсилроқ